Сўз – Форум иштирокчиларига!

Жорий йилнинг 20-22 август кунлари “Дўрмон” ижод уйида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Истеъдод” клуби ёшлари иштирокида республика “Истеъдодли ёшлар форуми” ташкиллаштирилди. Юзга яқин ёшларни бирлаштирган мазкур форумда партиянинг сирдарёликлар ҳам муносиб қатнашишди.

Нозима Ахмадалиева, “Юрт келажаги” ҳамда “Ораста қизлар” республика кўрик-танловлари совриндори, партиянинг “Истеъдодли ёшлар” клуби аъзоси:

-Ушбу форум ҳаётимда янгича бурилишларга йўл очди, десам муболаға бўлмайди. Форумда иштироким нафақат сиёсий фаоллигим ошишида туртки, балки, келгусидаги улкан мақсадларимга етишишда мен аъзо бўлган “Адолат” СДП қанот бўла олишини ҳис этдим. Айниқса, Қонунчилик палатасидаги депутатлар билан учрашувимиз, шахсан партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров билан олиб борган суҳбатларимиз қалбимизни тўлқинлантирб юборди. Келажакда бизлар ҳам шундай юксак  марраларни қўлга киритишимизга ишонч пайдо бўлди.

Жавоҳир Қурбонов, Оғир атлетика спорт тури бўйича беш карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси, “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори:

- Партияга аъзо бўлганимдан бери шуни ҳис этдимки, инсон жамиятда фаол қатнашиши учун сиёсий жараёнларда иштирок этиши муҳим экан. Шунингдек, барча жабҳаларда адолатни таъминлаш учун “Адолат” СДПга аъзо бўлишни энг тўғри йўл, деб билдим. Партиянинг дастури, ўз олдига қўйган мақсади менинг мақсадларимга ҳамоҳанг. Форумдан олган таассуротларимга келадиган бўлсам, аввало, партиянинг биз ёшларга шундай ажойиб имкониятни тақдим этганидан хурсандман. Бу ерда мен янги дўстлар орттирдим, билимларим бойиди ҳамда партияга келгусида хизмат қилишим лозим бўлган зарур малакаларга эга бўлдим.

Камола Абдунабиева, Гулистон Ахборот технологиялари коллежи талабаси,  “Йил китобхони” республика кўрик-танлови ғолибаси:

-Форум доирасида ёзувчи, шоирлар, санъат соҳаси вакиллари билан учрашувимиз, айниқса, қалбимда чуқур из қолдирди. Уларни кўриб янада илҳомланиб, шеъриятга бўлган интилишларим кучайди. Дўрмонда биз ёшлар учун барча шароитлар тўкис муҳайё этилган. Бизлардан фақат фаоллик талаб қилинди.

Темур Абдуллаев, Гулистон давлат университети магистранти:

-Форумда қатнашиш учун танлаб олинганлигимдан бағоятда шодман. Бу истеъодли ёшлар учрашуви бизга жуда кўплаб имкониятларни тақдим этди. Партия фаоллари, депутатлар, таниқли давлат арбоблари билан учрашувларимиз самарали бўлди. Биз ўз ғоя ва таклифларимизни ўртага ташладик. Бахс-мунозара, қизиқарли сухбатлар бизларни янада фаол бўлишга ундади. Партиямиз орқали биз ёшлар сиёсий жараёнларнинг бир қисмига айландик.

Уч кун давом этган форум якунида сирдарёлик ёшлар бу ерда эгаллаган билим, малака ва кўникмаларини вилоятда кенг тарғиб қилишни, қолган ёшларни ҳам ўз ортидан эргаштиришни режалаштириб олишди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби 

 

 Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!