Менда таклиф бор: Мижоз товар сифатини онлайн тартибда кўрсин

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳаси юзасидан билдирилаётган фикрларни кузатиб боряпман. Лойиҳа билан қайта-қайта танишиб чиқдим ва мен ҳам тадбиркорлар билан ишлаб келаётган мутахассис сифатида куйидаги таклифларни билдириб ўтмоқчиман.   

1.  Ўзбекистонда хорижий давлатлар  буйича маркетинг изланишлари етарли даражада эмаслигидан тадбиркорлар экспортга чиқарилиши зарур маҳсулотлар буйича тўлиқ маълумотларга эга бўла олмаётганлиги, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмоқда.

2.  «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни» талаблари  буйича: Акциядорлик жамият устав фондидаги улуши камида 15 фоизни ташкил этиши лозим бўлган чет эллик инвесторлар иштирокининг мажбурийлиги ва устав фондининг энг кам миқдори 400 минг АҚШ доллардан кам бўлмаслик шарти тадбиркорларга тўсқинлик туғдирмоқда. Чунки, тадбиркорлар  учун  ҳорижий инвестор иштирокини таъминлаш қийин ва Устав фонди  миқдорининг жуда юқорилиги сабабли  тадбиркорда  Акциядорлик жамиятлар ташкил этиш имкони йуқ.

3.  Товар  хом ашё  биржаси савдоси буйича:

- Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотиш  тартиби низомларига кўра  биржада бир хил маҳсулотнинг энг паст нархга эга бўлгани ғолиб бўлади. Мижоз онлайн тартибда товарнинг сифатини кўра олмайди.  Баъзида таннархи кам сифатсиз товар, нархи паст бўлганлиги сабаб ютуққа эришади. Шу сабабли, биржага фақат стандартларга жавоб берадиган маҳсулотлар кўйилиши керак. 

- Биржа савдоси баъзи пайтларда жуда кеч ўтказилади. Баъзи туманлардаги банкларда пул муомалалари операциялари соат 16:30-17:00 га қадар тугатилади. Биржа савдоларини ўтказиш  вақти банкларда пул муомаласи вақти билан интеграцияланган ҳолда бўлиши керак.

 

Шамшира ҚАЛИМБЕТОВА,

 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасидаги

масъул ходими, БПТ аъзоси

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

                  

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!