“Партия патронажи”: Сайҳунободда оилавий аъзо бўлишди

Яқин-яқингача сиёсатга ва мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнларга  қизиқувчи фуқаролар “Сиёсий ташкилотга қандай аъзо бўлсам экан? Бунда бурч ва манфаатлар нималардан ташкил топади?” қабилидаги саволларга жавоб топишга бирозгина қийналишарди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП шу каби фуқароларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида “Партия патронажи” лойиҳасини ишлаб чиқди. Бунда партияга аъзо бўлиш истагидагилар вакилларга мурожаат қилишади. Ходимлар айтилган жойга бориб, фуқарони партияга аъзо қилишади.

Сайҳунобод туман “Гулистон” маҳалласида истиқомат қилувчи Очиловлар хонадони шу усулда партиямиз сафига келиб қўшилган фаол оилалардан. Етти нафар оила аъзоси бўлган мазкур хонадон вакиласи Райхон Очилова партиянинг “Адолат” қабулхонасига ташриф буюриб, бутун оила аъзоси билан партияга ўтиш истагини билдирди:

-Оила аъзоларимиз билан келишиб, маслаҳатлашган ҳолда сиёсий партияга аъзо бўлишни ва шу орқали сиёсий фаоллигимизни оширишни ният қилдик. Айнан “Адолат” СДПни танлашимизга келадиган бўлсак, ушбу партия фақат бир соҳа ёки йўналишни эмас,  мамалакат ривожи йўлида барча жабҳаларда адолат тамойилларига асосан иш кўришни мақсад қилган. Шуни инобатга олиб, жами оила аъзоларим билан ушбу партияга аъзо бўлдик. Яъни, ўзим билан бирга турмуш ўртоғим, икки нафар қизим, иккита овсиним аъзоликка қабул қилинди.  Биз бундан жуда ҳам мамнунмиз.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!