СИРДАРЁ

Манзил: Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй

Телефон: (67) 225-43-58, 225-42-23

Электрон манзил:  sv_adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Менда таклиф бор: Мактаб дарсликлари ҳажми ихчамлаштирилса

Эрталабдан мактаб томон ошиқаётган ўқувчиларни кузатсангиз, елкаларига тақиб олган мактаб сумкалари зил-замбилдек оғир эканлигини пайқайсиз. Айниқса, бошланғич синф ёшидаги ўқувчиларнинг юқори синф ўқувчилариникидан кўра мактаб сумкалари оғирроқ бўлади. Айни умуртқа поғонаси шаклланаётган болаларнинг бундай ҳолатга учрашига сабаб нима? Аввало муаммо шундаки, мактаб дарсликлари катта ҳажмда ёки ўта оғир қилиб чоп этилмоқда. Бир куни эрталаб мактабга шошаётган ўғлимнинг сумкасини кўриб: “Ичига тош солиб олганмисан, намунча оғир?”, - дедим. Шунда ўғлим: - “Бугун беш соат дарсимиз бор. У дарсларга мана шу китоблар керак”, - деди. (“Алифбе”, “Мусиқа”, “Инглиз тили”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам” ва ҳ.к). Ўсиш ёшида бўлган болаларнинг бу каби оғир дарсликлар билан лиқ тўлган сумкаларни кўтариб олиши уларнинг ўсишига, жисмонан шаклланишига ҳалал беради. Бу борада мактаб сумкаларининг ўқувчиларга оғирлик қилмайдиган янгича турини яратиш ёки дарсликлар ҳажмини ихчамлаштириш орқали муаммони ҳал қилиш мумкин. Шунингдек, мактаб дастурига киритилган дарсликлар сони шу қадар кўпки, ўқувчи уларнинг қай бирини ўзлаштирсам экан, деб қийналади. Шу боис бу тизимда янгича ёндашув асосида ишлар олиб бориб, ўқувчиларни маълум бир йўналишга қараб кетадиган билимлар эгаллашига, сонига эмас, сифатига аҳамият қаратилса тўғрироқ бўларди, менимча. Мен ушбу таклифларни ўртага ташлар эканман, эртамиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишишларида юқоридаги муаммоларнинг олди олиниши зарур деб ҳисоблайман. Мархабо ДАВЛАТОВА, партия фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Отахоннинг орзуси ушалиб, Оролга велосипедда етиб келди

Аввал бериб борилаётган хабарларимиздан ўқувчиларга яхши таниш бўлиб қолган 69 ёшли Абдурасул ота Алланазаров узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтиб, нихоят, Оролга етиб келди. Жорий йилнинг 22 июль куни Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридан велосипедда йўлга чиққан отахон куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига етиб келиб бугун ўзининг азалий орзуси бўлган Орол бағрида хордиқ чиқармоқда. Гўзал ва бетакрор Орол отахонни узоқ йўллик машаққатни велосипедда босиб ўтишга рағбат берган эди. Мана, бугун отахоннинг қалбида чексиз қувонч. Қатъий мақсади йўлида ахдидан қайтмаган Абдурасул ота ғалаба нашидасини сурмоқда:      - Мен Оролга автоуловда эмас, мехнатларим билан велосипедда етиб боришни ўз олдимга мақсад қилдим. Буни эшитган баъзилар устимдан кулди. Ёши бир жойга бориб қолган отахон эсини еб қўйибди, дейишди. Лекин менинг юрагимдаги истак шу қадар кучли эдики, бундай муносабатлар йўлга отланишимга заррача таъсир этмади. Қайтанга менинг шижоатим янада кучайди. Мен Аллоҳга таваккал қилиб, ўзимга ишониб, бу борада чиниққанлигим сабаб ҳам йўл азобларидан қўрқмадим. Шу туфайли бугун мен Оролга соғ-саломат етиб келдим. Албатта, бунда менга яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон “Адолат”СДП вакилларининг хизмати катта бўлди. Йўл-йўлакай мени партиянинг Навоий, Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашлари ходимлари жуда илиқлик билан кутиб олишди. Ўзларининг беминнат ёрдамларини аяшмади. Шунингдек, қанчадан-қанча юртимиз одамлари манзилга етиб олишимга йўл-йўриқ бериб, саховат кўрсатишди. Мен улардан жуда-жуда миннатдорман. Бугунги мақсадим йўлидаги ғалабамга эришишимда уларнинг хизматлари беқиёс. Оролга етиш орзусига эришган отахон бир муддат бу ерда қолиб, сўнг Хивадаги кўхна қадамжоларни зиёрат қилишни ният қилган. Режадаги ишлар тугатилгач, Отахон Сирдарёга, оиласи бағрига қайтади. Абдурасул отани бутун сирдарёликлар интиқлик ила кутишмоқда. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Халқ депутатни тинглади

Бахт шаҳар 45-сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Салоҳиддин Элмуродов сайловчилар олдида беш йиллик қилинган амалий ишлари бўйича ҳисобот тақдим этди. Мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган учрашувда депутат билан биргаликда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, Бахт шаҳар ҳокимлиги вакиллари, мутасадди ташкилотлар ва юздан ортиқ сайловчилар иштирок этишди. Муяссар Бобомуродова, Бахт шаҳар “Хазина” маҳалласида яшовчи фуқаро: - Депутат Салоҳиддин Элмуродов сайланган онидан бошлаб шу давргача жуда кўплаб халққа манфаат етказадиган ишларни амалга оширди. Ўзининг таъбири билан айтганда, “халқ хизматчиси” бўлган депутат нафақат ўзи истиқомат қилаётган Сирдарё тумани ҳудуди, балки бутун вилоятда хайрли ишлар амалга оширилишида жонбозлик кўрсатди. Коммунал соҳа: электр, газ, ичимлик суви борасида муаммоси мавжуд ҳудудларни тегишли жойларга депутатлик сўрови киритиш орқали тезликда ҳал этди. Булардан ташқари қанчадан-қанча мактаблар, шифохоналар, боғчалар қурилишида, мукаммал қайта таъмирланишида бош-қош бўлди. Бу айтганларим депутатнинг бажарган ишларидан бир парча, холос. Бундан ташқари бу кетма-кетликларни яна кўплаб давом эттириш мумкин. Биз бу депутатни сайлаганимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Келгуси сайловда ҳам уларнинг номзодини тўла ишонч билан қўллаб-қувватлаймиз. Депутат ҳисоботи тинглаб бўлингач, учрашув қизиқарли, фойдали савол-жавоблар тарзида давом этди. Дарҳақиқат, сайловчилар депутат С.Элмуродовнинг фидокорона мехнатларини, хизмат вазифасига масъулият билан ёндашган холда халқ учун қилган эзгу ишларини бир овоздан маъқуллашди. Шундай депутатлар сафи кўпайишига тилак билдиришди. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби      Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP    ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Мактаб ошхоналари яхшилансин

Бугунги кунда мактаб ошхоналаридаги мавжуд ҳолатни ижобий деб баҳолаб бўлмайди. Агар кузатган бўлсангиз, аксарият мактаб ошхоналарида сифати кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган шарбатлар, сомсалар, турли ҳилдаги озиқ-овқат ва ширинликларни сотишаётганига гувоҳ бўласиз. Мактаб ўқувчилари эса бу каби сифати кафолатланмаган маҳсулотларни кўр-кўрона истеъмол қилишади. Чунки эрталаб мактабга келган ўқувчи кун давомида ўзида озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга эхтиёж сезади. Ўқувчилар дарс тугагандан сўнг қўшимча тўгаракларда қолишади. Афсус билан айтиш мумкинки, болалар истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг сифат ва кўрсаткичи мактаб маъмурияти томонидан назоратга олинмаяпти. Тиббиёт мутахассисларининг таъкидлашларича, ҳар бир ўсиб келаётган бола организми учун кунига 500 граммдан сут-қатиқ маҳсулотлари истеъмол қилиниши зарур. Бу бола организмининг кальций ва бошқа фойдали элементлар билан озиқланишида муҳим ўрин тутади. Айниқса, 11-14 ёшли ўсмир ёшидаги болалар учун бу озиқавий моддалар жуда зарур. Шуларни инобатга олган ҳолда мактаб ошхоналар тизими қайтадан кўриб чиқилиб, унда болалар истеъмоли учун сотилаётган маҳсулотлар қатъий назоратга олиниши ҳамда кунлик рационда фойдали ва зарарсиз деб топилган, сифати давлат назоратига олинган озиқ-овқатлар сотилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Лола ЖЎРАЕВА, Гулистон шаҳридаги 5-мактаб ўқитувчиси, Партия фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Қурол тўғрисида қабул қилинган янги қонун юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 29 июль куни тасдиқланган “Қурол тўғрисида” қабул қилинган қонун юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда бир гуруҳ соҳа ходимлари журналистларни қизиқтирган  саволларга жавоб беришди. Ёқубжон Жалилов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилоят назорат-руҳсат бериш фаолияти бўлим бошлиғи: - Мазкур қабул қилинган янги қонун фуқароларда ҳар хил тушунчаларни пайдо қилмоқда. Хатто баъзи бир инсонлар энди қуролни бемалол ишлатишимиз мумкин экан, деган ҳаёлга ҳам боришмоқда. Қонун билан тўлиқ танишиб чиққан киши бу фикрларнинг хато эканлигини тушунади. Негаки, мазкур қабул қилинган қонун қуролга эгалик қилиш бўйича хеч қандай эркинликларни бермайди. Балки ушбу қонун орқали фуқароларнинг қуролга эгалик қилишлари бўйича янги тартиб ўрнатилди ва қатьий назоратга олинди. Жумладан, эндиликда электрошокер ва газли қуролларни фақатгина руҳсатнома асосида сотиб олиш мумкин.  Илгари бундай чекловлар мавжуд эмасди. Яна бир эътиборли томони фуқаровий қуролларни сотиб олиши мумкин бўлган шахслар тоифаси ҳам аниқ белгилаб берилди. Жумладан, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлар, жазони ўтаётганлар, яшаш жойига эга бўлмаганлар ва илгари қурол билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар қурол сотиб олиш ҳуқуқига эга эмаслиги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди. Қуролга эгалик қилиш бўйича рухсатнома олдинлари ИИВ томонидан берилар эди. Янги қонун бўйича рухсатнома бериш ваколати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига берилди. Шунингдек, рухсатнома олиш учун маҳалла қўмитасидан ижобий характердаги тавсифнома олиш, камида уч нафар қўшни турадиган хонадон эгаларининг қуролга эгалик қилмоқчи бўлган шахсга нисбатан фикрномаси, қолаверса ўз турмуш ўртоғининг розилигини олиш тартиблари ҳам жорий қилинди. Миллий гвардия ходимлари халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган юзхотирчилик одати туфайли хулқ-атвори тўғри келмайдиган шахсларга ҳам ижобий тавсифнома ёзиб бериш ҳолатлари учраётганлигини айтишди. Шунинг учун МФЙ раисларини фуқароларга ҳаққоний равишда тавсифнома ёзиб беришга ундаган ҳолда бу ҳолат назоратга олинажагини билдириб ўтишди. Хозирги кунда 1175 нафар давлат рўйҳатидан ўтган шахслар қуролга эгалик қилиш рухсатномаларини олишган. Матбуот анжуманида фуқаролар эндиликда ўзи истаган қуролни сотиб олиши мумкинми, деган саволга жавоб шуки, миллий гвардия ходимлари томонидан фуқаролар фақат ов, спорт машғулотлари вақтида ўзини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаровий қуролларни харид қилиши мумкин. Бунда ов қуролидан фақат ов мақсадида, спорт қуролидан фақат спорт машғулотларида фойдаланиш мумкин. Фуқароларнинг бошқа турдаги қуролларга эгалик қилишлари қатьиян тақиқланади, деган жавоблар берилди. Шу билан бирга, қонунда фуқаровий қурол олиб юриш мумкин бўлмаган объектлар аниқ белгилаб қўйилгани, илгари бу масала аниқ тартибга солинмаганлиги, хусусан, оммавий тадбирлар вақтида, кўнгилочар ва хордиқ чиқариш жойларида, таълим, тиббиёт муассасаларида, шунингдек, маст ҳолда фуқаровий қуролни олиб юриш қатъиян тақиқланганлиги айтиб ўтилди. Демак, қурол тўғрисидаги меъёрлар янгилик эмас. Фуқаролар шу кунга қадар ҳам ов, спорт, пневматик қуролларни овчилик жамиятлари ва спорт дўконидан сотиб олиши мумкин эди. Ушбу қонунда эса фуқаровий қуролларнинг аниқ тушунчалари ва таснифлари белгилаб берилгани, шунингдек қуролларни сотиб олиш ва сақлаш бўйича қатор талаб ва чекловлар қўйилгани маълум қилинди.            Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Мактаб дарсликлари бепул бўлсин

Маълумки, республика мақсадли китоб жамғармаси (РМКЖ) томонидан ҳар йили мактаб ўқувчиларига ижара шартномаси асосида дарсликлар етказиб берилади. Бир оилада ўрта ҳисобда 2-3 нафар мактаб ёшидаги фарзандлар ўқийди. Маълумотларда келтирилишича, ҳар бир ўқувчи дарсликлар ижараси учун 17-18 минг сўм тўлов қилар экан. Аммо ҳамманинг шароити ҳар-ҳил бўлгани учун шу пулни ҳам тўлай олмайдиган ночор оилалар мавжуд. Партиямизнинг қарашларига кўра албатта, бундай оилалар манфаати ҳисобга олиниши зарур. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир” дейилган. Шундан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, мактабларга тарқатиладиган дарсликлар бепул берилиши ёки табақалаштирилган ҳолда муайян ўқувчиларни ижара тўловидан озод қилиш даркор. Зеро, фарзанднинг яхши билим олиши кўп ҳолларда унинг кучли ижтимоий ҳимояланишига ҳам боғлиқдир.   Дилноза Умрзоқова, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Ваколатни ҳокимдан олиб, судга ўтказинг

Сўнгги вақтларда маҳаллий хокимликлар ва аҳоли ўртасида келиб чиқаётган зиддиятларни инобатга олиб ва жамиятда адолатни таъминлаш учун қуйидаги таклифни бераман: жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкларини давлат, жамият эҳтиёжи учун деган баҳоналар билан қонунларга риоя қилмасдан бузиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Биз фуқароларнинг кўчмас мулкини бузиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколатини ҳокимлардан олиб, тўлиқ судларга беришимиз зарур. Чунки кўпчилик ҳокимлар бу борадаги қонун талабларини бузиб, фуқароларнинг мулк ҳуқуқларига путур етказмоқда. Суд эса қонунларга асосан қарор қабул қилади. Бу таклифимиз инобатга олинса, кўчмас мулк эгалари, тадбиркорларнинг мулк дахлсизлигини таъминлашда янги қадам ташланган бўлади. Шунингдек, хорижий инвесторларни мамлакатимизга янада кўпроқ жалб қилишга ҳам туртки бўларди. Валижон ТЎЙЧИЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раис ўринбосари ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: “Параллел мактаб тизими” бу ҳол қачонгача давом этади?

Бир ҳамкасбим деди: — Ўғлимнинг юқори синфда ўқиётганини эшитган танишим яхши репетиторлар борлигини айтиб қолди. Сабабини сўрасам, ишонч билан шундай изоҳ берди: “Репетиторга қатнамаса, ўғлинг ўқишга киролмайди...” Ахир бизлар мактабда ўқиган эдик, у пайтлар репетитор деган тушунчанинг ўзи йўқ эди. Шунга қарамай синфдошларимизнинг деярли ҳаммаси институтларга ўқишга киришди, олий маълумотли бўлишди, улар орасида номзодлик, докторлик ишини ҳимоя қилганлар ҳам бор. Энди бўлса кўпчилик репетиторликни абитуриентни институт аудиториясига олиб бориб қўядиган ягона восита деб билади. Аслида бундай бўлиши керак эмас-ку. Тест синовлари ҳам мактаб таълими дастури асосида тузилади. Демак, ўқувчида қўшимча билим олиш учун ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Аксинча, шу пайтгача жуда кўпчилик репетиторлар болаларга тест жавобларини кўр-кўрона ёдлатавериб, уларни фикрлашдан, ижодий мулоҳазакорликдан бенасиб қилмоқда. Бироқ, биз барибир репетиторга маҳкам ёпишиб оламиз, уни халоскор деб биламиз. Ҳолбуки, замон ўзгарди. Энди мисол учун, қишлоқ ўқувчилари ойлаб далада юришмайди, уларнинг тўлиқ дарс ўтишлари кафолатланган. Ўқитувчилар ҳам мажбурий меҳнатга, жамоат ишларига жалб қилинмаяпти. Бундай эзгу ишларнинг ҳаммаси юрт раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилди. Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари кескин оширилди. Шогирдлари халқаро танловларда иштирок этган устозлар алоҳида рағбатлантирилмоқда. Шундай шароитда ҳам репетиторга суяниш уят эмасми? Энг қизиғи, аксарият ҳолларда ўқув марказларида ёки хонадонларда айнан мактаб ўқитувчиларининг ўзлари репетиторлик қилишаяпти. Табиийки, бундай шароитда ўқитувчи кучи ва вақтини мактабга эмас, қўл остида пул тўлаб ўқиётган болаларга сарфлайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП таълим тизимининг янада ривожланиши учун ҳаракат қилиб келмоқда. Ўйлайманки, бу жараёнда репетиторлик муаммоси кичик масала бўлиб қолмайди. Партия бу масалага жиддий эътибор қаратиши ва унинг ечимини топиши лозим. Ахир қачонгача ўқувчи билимни мактаб ўқитувчисидан эмас, репититордан олади? Қизиқ, ўқитувчи мактабда ўз фанидан яхши ўқитмаса-ю, репетитор сифатида ўқувчини ўқишга кирадиган даражада билимдон қила олса! Мактабнинг ўзидаёқ олаётган маошига яраша ёшларга таълим беришса бўлмайдими, деган савол туғилади. Шу билан бирга, репетиторга бериб ўқитган боласи ўқишга киролмаса, пулига куйиб қолаётган ота-оналар ҳам борлигини айтиш жоиз. Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари бу борада назорат ўрнатиб, мактабларда таълим сифатини тубдан кўтаришга эришса, давлат тасарруфидаги мактаблардан кўра ўқувчиларни яхши ўқитаётган, таъбир жоиз бўлса, “параллел мактаб тизими”га айланиб улгурган репетиторлик хизматига асло ҳожат қолмасди. Катта ёшдагилар репетиторсиз ўқишга кирган экан, демак, бу имконсиз иш эмас. Аслида бундай фикр-мулоҳазалар ОАВда бир неча бор кўтарилди. Аммо муаммога лозим даражада эътибор қаратилмаяпти. Шу боис ҳамон “параллел мактаб тизими” вакиллари — репетиторлар мактаб ёки лицейда ҳам, уйда ёки бирор ўқув марказида ҳам бир иш учун икки мартадан маош олишмоқда, дейиш мумкин. Бу ҳол қачонгача давом этади? Партиямиз бу борада назоратни кучайтириши, ўз дастурларида аниқ вазифалар белгилаши ва амалга ошириши керак, деб ҳисоблаймиз. Бундай ҳолатларнинг туб сабабларини аниқлаш вақти аллақачон келган. Демоқчимизки, ҳар бир умумтаълим мактаби, академик лицей битирувчиларининг камида 50-60 фоизи ОТМларга ўқишга кира олишига кафолат бериши шарт — уларга ана шундай талаб қўйишга давлат ҳам, ота-оналар ҳам ҳақлидир, шундай эмасми? Бугун мактабларда фан тўгараклари номига ишламоқда, холос. Улар фаолиятини ҳам йўлга қўйиш керак. Умуман олганда, мактаб — билим ўчоғи. “Адолат” партияси мана шу ҳақиқатни амалиётга татбиқ этиши ва бу жараённи ўз дастурида, албатта, акс эттириши лозим. Пиримқул ТОЖИДДИНОВ, Ховос темир йўл шифохонаси поликлиника бўлими мудири, шифокор-педиатр Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!