СИРДАРЁ

Манзил: Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй

Телефон: (67) 225-43-58, 225-42-23

Электрон манзил:  sv_adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

“Орол сувларига юзимни чайсам...”

Сирдарёлик 69 ёшли отахоннинг Оролга велосипедда йўлга чиққанлиги ва йўл таассуротлари хусусида маълумот тақдим этиб бораётгандик. Куни кеча отахоннинг ўзидан олган янги маълумотларимизга кўра, Абдурасул ота Бухоро вилоятининг чекка ҳудудларида жойлашган Газли шаҳридан ўтиб, Хоразм диёрига етиб қолибди. Отахоннинг айтишича, йўл-йўлакай турфа одамлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларнинг беминнат ёрдамларидан бахрамандликда йўл машаққатлари у қадар сезилмаётган экан. – Оролга сафарим чоғида кўплаб инсонлар билан суҳбатда бўляпман, одамларнинг туриш-турмуши, юртимизда амалга оширилаётган оламшумул ўзгаришларга гувоҳ бўляпман. Шукрки, юртдошларимиз мехмондўст, одамохун, қалби тоза ва эзгу ниятли кишилар. Бу жиҳат менда янгидан-янги куч-қувватларни пайдо қилмоқда. Биргина орзуим – Оролга эсонликда етиб олиб, унинг сувларидан тўйиб-тўйиб юзимни чайсам, - дейди  тўлқинланиб отахон. Бу фикрларни эшитиб, халқимизнинг “Юрган дарё – ўтирган бўйра” мақоли ёдимга келади. Демак, фан-техника жадал суръатда ривожланган ХXI аср одамларни сал дангасароқ қилиб қўйган бугунги кунда отахон каби шижоати қалбида жўш урган кимсалар ҳар қандай машаққатли йўлни ҳам ўз мехнатлари ила босиб ўтажаклари ҳақиқатдир. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Навбатдаги баҳона: “Бу бизнинг ваколатимизга кирмайди”

Депутат Арипжон Қудратов мазкур тиббиёт муассасасини таъмирлаш ва қайтадан реконструкция қилиш бўйича дастлаб, 2019 йилнинг 22 майида вилоят ҳокими ўринбосари А.Р.Каримов номига депутатлик сўрови юборганида 5 июль куни, яъни орадан 44 кун ўтгандан сўнг ҳокимликнинг қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси томонидан жавоб хати келди. Жавоб хатининг муддатидан кечикиб келгани етмаганидек  (“Халқ депутатлари  вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутати мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ижро жараёни ҳақида депутатга 10 кундан кечиктирилмаган муддатда жавоб берилиши шарт) боз устига масалани ҳал этиш уларнинг ваколатига кирмаслигини билдириб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ишга масъул эканлигини баён этган. Шундан сўнг сенатор ва депутат А. Қудратов Соғлиқни сақлаш вазирлигига масала ҳал этилишини сўраб депутатлик сўрови юборди. Шу йилнинг 12 июлида вазирликдан олинган жавоб хатига кўра 2018 йил 19 июлдаги  Президент қарорига асосан маҳаллий хокимлик томонидан таклиф берилган тақдирда тегишли вазирликлар билан келишилиб, бинони қайтадан реконструкция қилишни навбатдаги Инвестиция дастурлари лойиҳасига киритиш мумкин эканлиги  маълум қилинган. Хўш, энди бундай вазиятда 1999 йилда шаҳардаги 7 ва 19- МТМлар негизида ташкил этилиб тиббий муассасага айлантирилган ушбу бинони таъмирлашни ким бўйнига оларкин? Депутатлик сўровида “бино олдинги йиллар давомида таъмирланган” деб маълумот тақдим этилган бўлса-да, сифатсиз таъмирлангани, шу боис, марказнинг соматика-даволаш бўлимлари хозирги кунда аянчли ахволда эканлиги, бинонинг пол қисми жиддий таъмирга мухтож (ленолиумлар йиртилиб, яроқсиз ҳолга келган), беморларнинг диван ва бошқа инвентарлари мутлақо яроқсиз ҳолатдалиги, қолаверса, марказ эски биноларининг йўлак ва майдонлари 1999 йилдан буён таъмирланмаганлиги келтириб ўтилсада, юборилган депутатлик сўровларига – “Бу бизнинг ваколатимизга кирмайди”, деган важлар билан жавоб берилса. Айни дамда тиббиёт муассасасининг мазкур ҳолати беморларнинг кириб чиқишларида бир қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси рахбарларининг айби билан шаҳар тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ёпилиб кетганлиги сабабли марказга келаётганлар сони кўпайиб, ўрин етмаганлиги беморларни қабул қилишда муаммоларга сабаб бўлмоқда. Шундай долзарб ва муҳим аҳамиятга эга бўлган масала устида бош қотиришни мутасадди ташкилотлар ўзидан соқит қилишга уринса, униси ҳам буниси ҳам “ваколатимга кирмайди”, деб турса депутат нима қилсин, қаерга мурожаат қилсин? Бу каби саволлар албатта, масъулларни қизиқтирмаслиги аниқ. Йўқса депутатлик сўровига жавоб беришаётганда совуққонлик билан ёндашилмаган бўларди. Масалани чуқурроқ таҳлил қилиб, ҳал этишга ҳаракат бел боғлашарди, эхтимол. Ушбу  ҳолатларнинг юз бериши эса афсус билан қайд этиш мумкинки,  кўп бор такрорланмоқда. Нахотки, мутасаддилар ўз ваколатларини билишмаса? Муаммони ҳал этишни бир-бирларига юклаётган бу каби масъуллар қачон уйғонишаркин? Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Ҳаётбахш ғоялар асосидаги таклифлар

Маълумки, партиянинг қуйи бўғинида фаолият олиб бораётган партиядошларимизнинг таклиф ва истакларини ўрганиш юзасидан жойларда сайловолди муҳокамаларига бағишланган учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 22-23 июль кунлари Оқолтин ва Ховос туман Кенгашлари томонидан ўтказилди. Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Ховос туман темир йўл поликлиникаси қошида очилган БПТларда ўтказилган учрашув қизғин таклиф-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Учрашувда БПТ аъзолари томонидан ҳар бир МФЙ қошида тиббий штатлар ташкил этиш, шу орқали аҳолининг тиббий ҳизматларга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш ҳамда ичимлик суви танқис бўлган чекка-чекка ҳудудлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, болаларни ўткир юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш учун санитария-эпидемиология ҳизматларини кучайтириш каби таклифлар берилди. Шунингдек, Гулистон шаҳар, Сайҳунобод, Сирдарё туман Кенгашлари томонидан БПТларда ташкил этилган партия сайловолди муҳокамасига бағишланган учрашувлар ҳам сермазмун тарзда кечди. Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан Гулистон кўз касалликлари шифохонаси негизида ташкил этилган БПТ аъзолари иштирокидаги учрашувда ҳудудлардаги МТМларда мактабга тайёрлов махсус синфларини ташкил этиш, имконияти чекланган мактаб ёшидаги болалар учун онлайн тарзда масофавий ўқитиш тизимини жорий этиш каби муҳим таклифлар ўртага ташланди. Шу билан бир қаторда, мазкур ўтказилаётган учрашувларда қишлоқ врачлик пунктларининг шароитларини яхшилаш ҳамда мутахассис шифокорлар билан таъминлаш, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли учун оилавий врачлик пунктларини ташкил қилиш ва уларда аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида кечки навбатчиликни ташкил қилиш, мактаб ўқувчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида  аъло баҳоларга тугатган юқори синф ўқувчилари учун ёзги дам олиш масканини ташкил қилиш, умумий ўрта таълим мактабларида хар бир ўқувчининг соғлиғи тўғрисида электрон маълумот сақланадиган картатека очиш, ҳар бир МФЙ биносида уюшмаган ёшлар ва аҳоли  учун психолог ва қизлар гинекологи хоналарини ташкил этиб, уларга малакали мутахассисларни жалб этиш каби энг долзарб йўналишдаги таклифлар ҳам бериб ўтилди. Албатта, партия ўзига дастуриламал қилиб олган ҳаётбахш ғоя – марказдан қуйига эмас, балки қуйидан марказга тизимининг ўсиб бораётганлигини мана шу жиҳатлардан ҳам яққол англаш мумкин.   Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби     ...

Батафсил
News

Велосипедда Оролга отланган отахон Нукус йўлига чиқди

Аввал хабар берганимиздек, сирдарёлик Абдурасул отанинг велосипедда Орол сари йўлга чиққанига роппа-роса бир хафта вақт бўлди. Бу бир хафта ичида 69 ёшли отахон қариийб 600 км.га яқин масофани босиб ўтиб, рекорд натижани қайд этмоқда. Куни кеча олган маълумотларимизга қараганда, тиниб-тинчимас отахон Бухоро вилояти Ромитан тумани Пой жўй қишлоғида эканлигини маълум қилди. Бу хабарни эшитишимиз биланоқ, Бухородаги партиядошларимизга қўнғироқ қилдик. Улар отахон билан учрашиб бир кеча Бухорода мехмон сифатида олиб қолишди. Бугунги олинган маълумотларга кўра, эпчил ва чапдаст нуроний отахон аллақачон Бухородан чиқиб Нукусга олиб борадиган катта магистрал йўлига чиқиб олган экан. Биз шижоат ва ғайрати жўш урган Абдурасул отага кўзлаган манзилига эсон-омон етиб олишининг тилакдошимиз. Орол сари олға, отахон! Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Партиядошимиз – “Тараққиёт” республика танлови ғолиби

2018 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиган бўлиб, унга мувофиқ “Тараққиёт” республика танловини эълон қилиш ва ўтказиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилган эди. Хусусан, Республикамиз бўйича 8334 нафар талабгор 16 номинация доирасида танловда қатнашиш учун рўйхатдан ўтди ва сўровнома тўлдирди. Шулардан жорий йилнинг 2-мартигача 300 нафар иштирокчи белгиланган босқичлардан ўтиб, финалда иштирок этиш учун саралаб олинди. 2-март куни ўтказилган навбатдаги босқичда эса иштирокчилар учун ташкилотчилик қобилияти ва бошқарув салоҳиятини аниқлаш бўйича ёзма тест синови ўтказилди. Мазкур босқич натижасига кўра, қарор асосида 150 нафар иштирокчи танловнинг финал босқичида иштирок этишга тавсия қилинди. Финал босқичи натижалари 15 июль куни эълон қилинди. Унга кўра барча босқичлардан муваффақиятли ўтган 50 нафар ғолиб аниқланди. Ғолибларга энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши, шунингдек, тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланиши, ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида малака ошириши белгиланган. Энг муҳими, улар орасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раис ўринбосари Тўйчиев Валижон Вахобжоновичнинг ҳам бор эканлиги бизга алоҳида ғурур ва фаҳр ҳиссини бермоқда. Партия вакили Давлат ва жамият бошқаруви номинацияси бўйича танловда қатнашиб, 3 нафар ғолибдан бирига айланди. Бир неча йиллардан буён партия сафида самарали меҳнат қилиб келаётган партиядошимизни бу ютуғи билан чин дилдан қутлаймиз. Келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз. Дилшунос АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Партия тизимида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш лозим

Маълумки, партиямиз сиёсий ташкилот бўлгани билан ўз фаолиятини юритишда иқтисодий омиллар ҳам роль ўйнайди. Шу боис, ортиқча ҳаражатларнинг олдини олиш ҳамда ўз-ўзини иқтисодий таъминлай олиш кўплаб қулайликларни очиб беради. Мисол учун, партия фаолиятида зарур бўладиган канцелярия товарларини харид қилиш бир мунча қимматга тушади. Агар бундай товарларни ишлаб чиқишни ўзимиз йўлга қўйсак, ҳаражатларни оптималлаштириш, партиянинг иқтисодий тизимини мустаҳкамлаш имконини беради. Шунингдек, ноширлик ишлари, компьютер хизматларини ҳам ташкил этиш зарур. Иш жараёнида қанчадан-қанча қўлланмалар, китоблар чоп этилишига тўғри келади. Агар бизда ноширлик хизмати, нашриёт бўлса, кўплаб афзалликларга эга бўламиз. Айни сайлов жараёнларига тайёргарлик ишлари бошланган дамда иқтисодий имкониятлар эшигини кенг очиш учун ушбу таклифни ўртага ташлайман. Соҳиб УСМОНОВ, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ижрочи котиби  Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бу халқ истакларини менсимасликми?

Депутатлар мурожаатлар бўйича келиб тушган ёки ўрганишлар натижасида аниқланган бирор бир муаммо юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборишса, аксарият ҳолларда жавоб келмайди. Бунинг натижасида кўпгина муаммолар ҳал этилмай депутатнинг сўрови қоғозда қолиб кетмоқда. Холбуки, депутатлик сўровларида “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ ушбу масала бўйича ёзма жавобни депутат сўровини олган кундан эътиборан 10 кун муддат ичида тақдим қилиниши лозимлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилади. Шундай бўлсада, мутасадди ташкилот ва уларнинг раҳбарлари депутатлик сўровларини эътиборсиз қолдиришмоқда. Депутатлик сўровлари – бу халқнинг истаклари, хоҳиш ва ўйларининг ифодаси. Халқнинг хоҳишини рўёбга чиқариш, одамларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришиш эса давлатимиз олдида турган энг муҳим устувор вазифага айланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари билан 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган учрашувида “Депутатлик сўрови – халқ сўрови”, деб айтганлигининг ўзиданоқ маълум бўладики, демак, депутатлик сўровларига жавоб бермаслик халқнинг истакларини менсимаслик эканлигидан даракдир. Шу боис, мен депутатлик сўровига жавоб бермаган мутасадди ташкилотларга тайин бир жазо қўлланилиши, аниқ жавобгарлик белгиланишини таклиф қиламан. Салоҳиддин ЭЛМУРОДОВ, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Кўчмас мулкни бузиш борасида...

Сўнгги вақтларда маҳаллий хокимликлар ва аҳоли ўртасида келиб чиқаётган зиддиятларни инобатга олиб ва жамиятда адолатни таъминлаш учун қуйидаги таклифни бераман: жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкларини давлат, жамият эҳтиёжи учун деган баҳоналар билан қонунларга риоя қилмасдан бузиш ҳолатлари йўқотилсин. Биз фуқароларнинг кўчмас мулкини бузиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколатини ҳокимлардан олиб, тўлиқ судларга беришимиз зарур. Чунки кўпчилик ҳокимлар бу борадаги қонун талабларини бузиб, фуқароларнинг мулк ҳуқуқларига путур етказмоқда. Суд эса қонунларга асосан қарор қабул қилади. Бу таклифимиз инобатга олинса, кўчмас мулк эгалари, тадбиркорларнинг мулк дахлсизлигини таъминлашда янги қадам ташланган ҳамда хорижий инвесторларни мамлакатимизга янада кўпроқ жалб қилишга ҳам туртки бўларди. Валижон ТЎЙЧИЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раис ўринбосари ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!