СИРДАРЁ

Манзил: Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй

Телефон: (67) 225-43-58, 225-42-23

Электрон манзил:  sv_adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Вилоят Кенгаши фаолиятидан қониқасизми?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашининг туман ва шаҳар партия ташкилотлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Вилоят партия ташкилоти ходимлари, туман, шаҳар раислари иштирок этган тадбирда партия фаолияти танқидий руҳда ўрганиб чиқилди. Таъкидландики, ўтган ярим йилликда қилинган ишлар, айтилган вазифалар, белгиланган чора-тадбирлар доирасида иш самарадорлиги суст олиб борилмоқда. Хусусан, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг натижаси сезилмаяпти. “Қачонки, туман ва шаҳар Кенгашидаги партиямиз фаолияти жонланар экан, бизнинг иш унумдорлигимиз ошади ва натижаси кўринади”, дея фикр билдирди вилоят Кенгаши раиси Д. Абдуллаева. Ташкилий ва мафкуравий ишлар бўйича партия вилоят Кенгаши ўринбосарлари ҳам ўз муносабатларини билдиришди. Айтишларича, партия лойиҳаларини амалга оширишда фаоллик етишмаяпти. Ўтказилаётган тадбирлар номигагина ташкил этилиб, сифатига аҳамият қаратилмаяпти. Бу йил бўлиб ўтадиган сайловларга номзодлар заҳирасини шакллантиришда сусткашликка йўл қўйилмоқда. Йиғилиш сўнгида кейинги фаолият юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди ва тегишли қарорлар чиқарилди. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сирдарёдан онлайн: мақсадимиз — сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик кўриш

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Сирдарё вилоятида “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида ташкил этилган семинар ўз ишини бошлади. Сирдарё вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари мажлислар залида бўлиб ўтаётган мазкур семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Ф.Ишонкулов, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, “Аёллар” ва “Ёшлар” қанотининг фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этишмоқда. Тадбирни ташкил этишдан мақсад — мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ходимлари ва захирадаги депутатликка номзодларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда партия фаоллари олдидаги долзарб вазифаларни белгилаб олишдан иборат. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сирдарёдан онлайн: “Истеъдод клуби” аъзоси “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирланди

Юртимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор таҳсинга лойиқ. Ўз навбатида бу эътибордан оқилона ва унумли фойдаланиб келаётган ёшлар бир қатор ютуқларни қўлга киритишлари баробарида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳам муносиб ҳисса қўшишга интилиб келмоқдалар. Партиямизнинг “Истеьдод клуби” аъзоси, иқтидорли ёш спортчи Жавоҳир Қурбонов ҳам ана шундай юксак эътибордан эътироф қозониб келаётган ёшлардан. Хусусан, у давлатимиз томонидан яқиндагина жорий этилган “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан 30 июнь Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида байрамона тақдирланди. Унинг ушбу ютуғини муносиб рағбатлантириш мақсадида семинарда вилоят Кенгаши томонидан махсус ташаккурнома топширилди. Семинар иштирокчилари бу каби юрт ёшларининг сафи кенгайишига ҳамда айнан шундай ёшлар юрт келажагининг муносиб вориси бўлишига тилак билдирдилар. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Партиявий позицияни мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Сирдарё вилоятида “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда таъкидланганидек, оҳирги пайтларда Ўзбекистон демократик ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўймоқда. Халқимизнинг турмуш фаровонлигини тобора юксалтиришга хизмат қиладиган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга, қонун ижодкорлигини янада такомиллаштиришга, юртдошларимизнинг ҳаёт даражасини янада яхшилашга, атроф-муҳитга муносабатини, дунёқарашини тубдан ўзгартиришга ҳаракат қилинмоқда. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайиши билан бирга, парламентнинг ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг ваколатлари ҳам кенгаймоқда. Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарход Ишонкулов таъкидлаганидек, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Айниқса, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш долзарб саналади. Чунончи, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади. Эътироф этилганидек, жорий йил мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига сайловлар янгидан қабул қилинган Сайлов кодекси нормалари асосида ташкил этилади. Мазкур Кодексда, аввало, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча амалий механизмларини, сайлов қонунчилигини тизимлаштириш ва унификациялаш, сайлов ҳуқуқи нормалари иерархиясини таъминлаш, сайлов жараёни очиқлигининг кафолатларини кучайтириш имконини беради. Ши билан бирга маърузачилар томонидан ушбу демократик тамойиллар асосида ташкил қилинадиган ва ўтказиладиган сайловлар бир томондан, шу мамлакатдаги фуқароларнинг давлат органларини тузиш ва давлат органлари ишида бевосита ҳамда реал иштирокини таъминласа, иккинчи томондан, тўғри ташкил қилинган демократик сайловлар натижасида фуқаро ва жамият манфаатига мос давлат органлари шаклланишида бевосида хизмат қилиши айтиб ўтилди.  Сайлов фақат ҳокимият тузилмаларини ташкил этиш, уларга ўз вакилларини сайлаш билан чекланиб қолмай, у давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг энг муҳим усулларидан ҳисобланишига алоҳида урғу бериб ўтилди. Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Валижон ТЎЙЧИЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раис ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сайловчилар билан мулоқотларда сайловолди жараёнлар тарғиб этилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Сирдарё вилоятида ташкил этилган “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинардан сўнг “Обод маҳалла” дастури доирасида вилоятда ободонлаштирилаётган бир қатор маҳаллаларга Сиёсий Кенгаш раҳбарияти ва заҳирадаги депутатликка номзодларнинг ташрифи ташкил этилди. Мақсад бўлғуси сайловга тайёргарлик жараёнларида сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш асносида юзада қалқиб турган баъзи муаммоларга ечим топиш, уларнинг фикр-мулоҳазалари, ўй-истаклари билан яқиндан танишиб шу асосда партиявий ишларни тизимли ташкил этишдан иборатдир. Жумладан, Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов ва вилоят партия ташкилоти ходимлари, депутатлари, заҳирага олинган номзодлар иштирокида Гулистон шаҳрида жойлашган “Навбаҳор” маҳалласига ташрифлари чоғида айнан юқоридаги масалалар бўйича сайловчилар билан мулоқотлар олиб борилди. Мулоқотлар чоғида ушбу маҳалла жорий йилда “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилганлиги маълум қилинди. Айни чоғда бу ерда қурилиш, ободонлаштириш ишлари авжида эканлигига баҳо берадиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини яққол кузатиш мумкин. Буни одамларнинг юз-кўзларидаги қувонч, кайфиятларидан ҳам илғаб олиш қийин эмас. Шунингдек, партия вакиллари бир қатор маҳалла фахрийлари, илғорлар билан суҳбатда бўлиб партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари билан уларни таништириш баробарида муаммоларга ўз вақтида ва самарали ечим топиш, электорат манфаатларини муносиб тарзда ҳимоя қилиш эканлигини ҳам баён қилиб ўтдилар. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Дахлдорлик ҳиссини унутмайлик!

Жорий йилдаги Парламент ва маҳаллий кенгашларда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ишлари бошлаб юборилган. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Сиёсий Кенгаш томонидан ишлаб чиқилган “йўл харитаси”га асосан Сирдарё вилоят Кенгаши туман, шаҳарларида сайлов тарғиботига оид семинарлар ташкил этилмоқда. Сирдарё ва Сайҳунобод туман партия ташкилоти томонидан “Дахлдорлик ҳиссини унутмайлик” шиори остида ўтказилган навбатдаги семинар ҳам йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбирда вилоят, туман партия ташкилоти ходимлари, депутатлар, бўлажак сайловга кўрсатиладиган номзодлар, “Аёллар қаноти” вакиллари ҳамда партия фаоллари иштирок этди. Дарҳақиқат, дахлдорлик ҳиссига эга бўлган инсон ҳеч қачон атроф-муҳитда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ қараб турмайди. Кишининг оила, маҳалла, миллат, ватан, муайян бир касб ёки ишлаётган ташкилоти тақдирига бефарқ эмаслиги, ютуқлардан қувониши, муваффақиятсизликдан қайғуриши миллий ғурури ва дахлдорлик ҳисси мавжуд эканлигидан далолат беради. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳаларда жадал ислоҳотлар, қатор янгиланишлар амалга оширилди, фуқаролик жамиятининг демократик институтлари фаоллиги янада ошмоқда, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг иштироки таъминлаб келинмоқда. Қолаверса, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг ҳам роли муҳим ҳисобланади. Тадбир давомида бўлажак сайловлардаги номзодлар ҳамда сайловчилар саволларига батафсил жавоб қайтарилди. Мамлакат БЕРДИЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайҳунобод туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда

Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни аҳоли ўртасида янада кенгроқ ёйиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП ўзининг бир қатор лойиҳаларини ишлаб чиқиб, амалиётган жорий этмоқда. Улар доирасида кўпгина хайрли ва самарали ишлар бажарилмоқда. Шулардан бири “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳасидир. Мазкур лойиҳа асосида сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар уюштирилмоқда, кўпдан-кўп муаммоларнинг ҳал этилишига эришилмоқда. Ана шундай яккама-якка мулоқотлардан бири яқинда Сирдарё туман Кенгаши томонидан ташкил этилди.   Вилоят ва туман Кенгаши вакиллари, депутатлар ҳамда партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ тумандаги “Баҳор” МФЙда жойлашган 15 та хонадонга ташриф буюришди. Мана шу ташрифлар давомида 3 та хонадондан мурожаат келиб тушди. Хусусан, фуқаро Лора Чагай 1994 йилда туғилган фарзанди Зена Чагайнинг 2-гуруҳ ногирони эканлигини маълум қилиб, имтиёзли даъволаниши учун ордер олиб бериш, 1966 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони Муқаддам Зияева эса юришда қийналаётганлиги боис қўлтиқ ҳассасини олиб беришда амалий ёрдам сўради. Ўзбекистон кўчасида истиқомат қилувчи кам таъминланган фуқаро Хурматой Медхожиева бўлса қон босими баланд бўлганлиги учун бепул дори-дармон билан таъминланишини сўради. Ишчи гуруҳи томонидан мазкур муаммоларнинг барчаси атрофлича ўрганилиб, масаланинг бир қисми жойнинг ўзида ҳал этилишига эришилди. Жумладан, фуқаро Хурматой Медхожиеванинг мурожаати бўйича туман тиббиёт бирлашмасига оғзаки сўров йўллаш билан беморнинг керакли дори-дармонлар билан бепул таъминланишига эришилди. Қолган фуқароларнинг масаласи юзасидан Халқ депуталари вилоят Кенгаши депутати С. Элмуродов туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборди. Ҳозирда мазкур сўровларнинг ижроси юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоятКенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Муҳим ташаббус

Маълумки, жорий йилнинг 14 июнида Бишкек шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам етакчилар қаторида иштирок этиб, саммит доирасида минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга доир бир нечта ташаббусларни илгари сурган эди. Шулардан бири парламентлараро мулоқотни тиклашга доир ташаббус бўлиб, мазкур янги механизм асосида ташкилот имкониятларини кенгайтириш, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш кўзда тутилди. Албатта, Президентимизнинг ушбу ташаббуслари сиёсий партияларнинг нуфузи ортиши ҳамда фаолият доираси кенгайиб, янада чуқурроқ аҳамият касб этишига йўл очади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мана бир неча йиллардан буён минтақада сиёсий, иқтисодий, маданий ва кўплаб соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш борасида муҳим ва долзарб аҳамиятга эга масалаларга ечим топишда катта аҳамиятга эга ташкилотлардан бири бўлиб келмоқда. Шунга кўра, унга аъзо давлатларнинг парламентлараро мулоқот майдонининг тикланиши ўйлайманки, сиёсий ҳамкорлик борасидаги янгича йўналишларни ҳам очиб беради. Ташкилотга сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш ушбу ташкилотларнинг минтақа бўйлаб долзарб аҳамиятга молик лойиҳалар билан чиқишларида, унда бевосита иштирок этиш орқали муҳим таклифларни илгари суриш, глобал аҳамиятга эга муаммолар ечимида қатнашиш каби имкониятларни беради. Ўз навбатида бу жараён сиёсий партия ва фуқаролик жамияти институтларининг халқлар ўртасидаги аҳамиятининг ўсишига, жамоатчилик эътиборини ўзига янада кенгроқ жалб этишига туртки беради. Фуқаролик жамияти институтларининг ташкилотга жалб этилиши эса демократик принципларга тўла мос келиб, жамиятда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқаришларига, жамиятда фуқаролик позициясининг тўла шаклланишида яхшигина омил саналади. Ушбу асослардан хулоса шуки, Бишкек саммитидаги Президентимизнинг мазкур ташаббуслари демократик жамият ривожланишларига ҳисса қўшибгина қолмасдан, сиёсий партияларнинг аҳамияти ортишига ҳам хизмат қилади. Дилшунос АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!