СИРДАРЁ

Манзил: Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй

Телефон: (67) 225-43-58, 225-42-23

Электрон манзил:  sv_adolat@mail.ru

Янгиликлар
News

Янги шахмат-шашка майдончасидан бемор болалар фойдаланишмоқда

Спорт турларидан шахматнинг инсон ақл-закосини чархлаб, ақлий қобилиятни шакллантиришдаги роли беқиёсдир. Фарзандни кичик ёшдан бошлаб шахматга қизиқтириш ва зарур шарт-шароитни яратиб бериш унинг баркамол инсон бўлиб вояга етишига замин ҳозирлайди. Партиянинг ушбу спорт турини ёш авлод вакиллари орасида кенгроқ тарғиб этиш мақсадида бир қанча лойиҳа ва ғояларни илгари суриб келаётганлигининг боиси ҳам айнан шунда. Жумладан, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида партия ташаббуси билан мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун шахмат-шашка майдончаларининг ўрнатиб келинаётганлиги бунга далилдир. Партия томонидан бу ташаббуслар ҳали давом этмоқда. Хусусан, яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши томонидан Ховос бирлашган тармоқ шифохонаси “Болалар бўлими”га ана шундай шахмат майдончаларидан бири ўрнатилди. Шифохонага даъволаниш учун келган бемор болалар ушбу майдончадан мароқ билан фойдаланишмоқда. Бу уларнинг тезроқ соғайиб оёққа туришлари ҳамда ақлини чиниқтиришларида қўл келмоқда. Шохиста Юсупова, Ховос бирлашган тармоқ шифохонаси Болалар бўлими бекаси, партия аъзоси: — Ўзбекистон “Адолат”СДП Ховос туман Кенгаши томонидан шахмат майдончасининг Болалар бўлими шифохонамизга ўрнатилганлиги бизга ўзгача сурур ва завқ бағишламоқда. Негаки, бу масканда қанчадан-қанча болалар касаллик билан курашишади. Уларнинг касалликга қарши курашувчанлигини ошириш учун руҳий ва ақлий таъсир воситалари ҳам зарур. Бу майдончада шахмат ўйнаб бемор болалар, шубхасиз, иммунитетлари ошади. Ҳаётга бўлган интилишларини кучайтиради. Майдонча ўрнатилиши билан бемор болаларнинг кўзлари қувончга тўлди. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

3 йил вақт ва 3 бора депутатлик сўровини кутган муаммо ҳал этилди

Сирдарё тумани “Бешбулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган қабристон бир неча йиллардан буён зах эгаллаб ётганлиги туфайли бу ҳолат маҳаллий халқ учун анчагина ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди. Бинобарин, 1916 йилдан бери мавжуд бўлган ушбу қабристон атрофидан М10 канали оқиб ўтганлиги боис, қабристон ичини бутунлай намлик қоплаганди. Қабристон ёнидан қўшимча 1 кв км атрофида ер ажратилган бўлишига қарамай бу жой ҳам канал сатҳидан анча паст жойлашганлиги сабаб қазилган қабрлар ичидан сув чиқиб кетарди. Аҳолини қийнаган бу муаммо халқ манфаатларини кўзлаб иш тутадиган депутатлар нигоҳидан четда қолмади, албатта. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Салоҳиддин Элмуродов айнан шу муаммога ечим истаб, 2016 ва 2017 йилларда вилоят ҳокимлигига депутатлик сўровларини юборди. Депутатлик сўровига жавобан мазкур масала режага киритилди, деб берилган бўлса-да, қуйи ташкилотлар томонидан бажарилиши ортга сурилиб келинаётган эди. Яъни, 2017-2021 йиллардаги Давлат дастурига биноан “Ирригация тизимини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор бўйича 2018 йилда каналда бетонлаш ишлари олиб борилади – дея маълумот тақдим этганди “Шўразак” Ирригация тизими бошқармаси бошлиғи К. Мамадалиев. Қоғозда берилган ваъданинг амалий тасдиғи топилавермагач, охири, “пичоқ бориб суюкга тақалди”. Жорий йилги мавсумда ёғингарчилик кўп бўлганлигидан мавжуд ҳолат чигаллашиб борди. Шу масала юзасидан 3-маротаба депутатлик сўрови 2019 йил январь ойида Сирдарё туман ҳокими А. Мухаммадиевга юборилди. Ва нихоят, вилоят ҳокимлиги кўмаги ҳамда Сирдарё туман ҳокимлигининг жиддий аралашуви билан масалага ижобий ечим топилиб, яқиндан бошлаб қабристон атрофи ва М10 канали ҳудудида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирда пастки сатхларни кўтариш мақсадида тупроқ тўкилиб, канал ичини бетонлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Айни дамда бу ишларни кўриб, маҳалла аҳлининг ҳам қалби ёришган. Нуроний отахон ва онахонларнинг эса бу ишга бош-қош бўлганларни алқаб, дуо айтиш билан тиллари чарчамайди. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Тиббиётдаги янгиланишлар замонавийликка йўл очмоқда

Бошқа соҳалар қатори тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ, аҳоли саломатлигининг муҳофаза этилишига эришиб келинмоқда. Бу бўйича айниқса, сўнггги йилларда қабул қилинган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти асосида юртимизда соғлом турмуш тарзини янада кенгроқ тарғиб этиш мақсади кўзланган. Шу маънода, яқинда давлатимиз раҳбарининг “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бу тизимда олиб борилаётган ишларни яна бир карра юқори босқичга олиб чиқмоқда, десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда юртимизда тиббиёт илмини миллийлигимизга хос, шу билан бир қаторда, хориж тажрибаларини қўллаган ҳолда тараққий эттириш муҳимдир. Тиббиёт соҳаси жадал суръатда ривожланаётган замонамизда ҳаётга татбиқ этилаётган энг сўнгги илмий кашфиётлар инсон омили жуда кўп нарсаларга қодир эканлигини исботлайди. Оҳирги пайтларда тиббиёт илми шу қадар ривожланиб кетдики, натижада ҳар қандай касалликларнинг даъвосига ечим топилмоқда. Даъвосиз беморлар шифо топмоқда. Инсоннинг ўртача умр кўриш даври узаймоқда. Бунда албатта, ушбу соҳанинг етук билимдонлари, илмий тадқиқотчилари ҳамда олимларининг ўрни беқиёсдир. Қарорда таъкидланганидек, тиббиёт муассасалари фаолиятини қайта ташкил этиш ва у билан боғлиқ ишлар келгусида бўлғуси тиббиёт ходимларининг юқори малакали кадрлар бўлиб етишишида етакчи рол ўйнайди. 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси вазифаларига мувофиқ, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада такомиллаштириш, унинг амалий соғлиқни сақлашга интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш каби долзарб вазифалар белгилаб берилган қарор ўз мазмун-моҳиятига кўра тиббиётни тезлик билан тараққий эттиришда муҳим ўрин тутмоқда. Умуман олганда, қарорда белгилаб берилган вазифалар олий ва ўрта тиббиёт муассасаларининг моддий-техник, илмий даражаларини ошириш, тиббиёт ходимларининг малакасини оширишда замонавий усулларни қўллаш, чекка-чекка ҳудудларга бориб аҳолига тиббий хизмат кўрсатган ва бу хизмат давомийлиги 3 йилдан кам бўлмаганларга бир қатор шарт-шароит ва имтиёзларни жорий этиш, тиббиёт ва фармацевтикани узвий ҳолда жадал ривожлантириш кабилар бугунги кун учун нечоғли аҳамият касб этиши барчамизга кундек равшан. Қарорда айтилганидек, олий тиббиёт муассасалари қошидаги бир нечта клиникаларни жамлаб, улар ўрнида йирик тиббиёт кластерларини бунёд этиш ҳам замонавий тиббиётнинг бир кўриниши ҳисобланади. Ўзимнинг фаолиятимидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам тиб соҳасида оламшумул ишларнинг амалга оширилиши, амалиётга татбиқ этилиши бизларнинг тез ва сифатли, ҳамда илғор хориж тажрибаларига таяниб тиббий хизмат кўрсатишимиз учун муҳим белгидир. Биргина Гулистон шаҳар кўп тармоқли болалар тиббиёт бирлашмаси фаолиятида ҳам бу каби янгиликларнинг жорий этилиши билан тиббий хизмат сифати юқорига томон илгарилаши шубҳасиздир. Арипжон ҚУДРАТОВ, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Гулистон шаҳар Болалар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси шифокори Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Мини-футбол бўйича хотира турнири ўтказилди

Ўзбекитон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши томонидан Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ховос бирлашган тармоқ шифохонаси ҳамкорлигида 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўп йиллар давомида халқимиз хизматида бўлган, машаққатли касб эгаси, марҳум шифокор Облоқул Эркаев номини хотирлаб “Адолат” СДП аъзолари ва Сирдарё вилоят шифокорлар жамоаси ўртасида мини-футбол бўйича хотира турнири ташкил этилди. Янгиер шаҳрида жойлашган мини-стадион футбол ўйингоҳида ўтказилган мазкур хотира турнирида Янгие шаҳар, Сирдарё, Боёвут туман кўп тармоқли шифоҳоналари, Ховос бирлашган тармоқ шифохонаси, Гулистон шаҳар диагностика бўлими, Сирдарё вилоят шошилинч тез тиббий ёрдами марказидан ҳаммаси бўлиб саккиста жамоа иштирок этди. Қизғин ва муросасиз ўтган мини-футбол ўйинида барча жамоалар яхши кўрсаткичларни намойиш этишга астойдил ҳаракат қилишди. Примқул Тожиддинов, Ховос бирлашган тармоқ шифохонаси поликлиника бўлими мудири: — Ушбу ўйинни ташкил этишимиздан мақсад, аввало ўтганлар руҳини ёд этиш, уларнинг қилиб кетган эзгу амалларини барчага ўрнак этиб кўрсатишдан иборатдир. Шу билан бир қаторда “Спорт - соғлик гарови” тамойилига амал қилган ҳолда бу каби ўйинларни ташкил этиб, унда фаоллик кўрсатиш ҳам бизнинг бош мақсадларимиздан бирига киради. Марҳум шифокор Облоқул Эркаевнинг халққа кўп хизматлари синган. Бу каби улуғ инсонларнинг ёди ҳамиша халқ қалбида яшайверади. Ташкил этилган хотира турнири давомида жамоалар орасидан муносиблари сараланиб, финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Боёвут кўп тармоқли шифохонаси қўлга киритди. 2- ва 3- ўринлар эса Сирдарё туман ва Янгиер шаҳар кўп тармоқли шифохонасидагиларига насиб этди. Шунингдек, Ховос бирлашган тармоқ шифохонаси “энг тартибли жамоа” номинацияси бўйича баҳоланди. Ғолибларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Адҳам СУХРОБОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши ижрочи котиби ...

Батафсил
News

Ховосда янги БПТ ташкил этилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ховос туман Кенгаши томонидан амалга оширилаётган бир қатор ишлар партиянинг сайловчиларимиз орасидаги нуфузининг ортишига ҳамда электоратимиз манфаатларини ҳар жиҳатдан ҳимоя қилишга ҳисса қўшиб келмоқда. Бу эса туман ҳудудида партиямиз аъзолари сафининг янада кенгайишига хизмат қилмоқдаки, бунинг ёрқин далилини Ховос сигнализация ва алоқа масофаси корхонасида ташкил этилган янги бошланғич партия ташкилоти мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Хозирда БПТ аъзолари сони 100 нафарни ташкил этмоқда. Ҳар бир аъзонинг партия фаолиятига қизиқиш билан қараётганлигини уларнинг партия етакчиларига бераётган савол ва мулоҳазаларидан ҳам англаса бўлади. Носир Муқумов, бошланғич партия ташкилоти раиси: — Биз Ховос сигнализация ва алоқа масофаси корхонаси ходимлари яқиндан бошлаб Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолигига қабул қилиндик. Аъзоларимизнинг барчаси бир мақсад, яъни партиянинг дастурий вазифаларидан келиб чиқиб сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга бел боғлаганмиз. Кўпчилигимизга яхши аёнки, бугунги тезкор замонда фаол бўлиш, ҳар-бир жамият аъзоси учун ён-атрофда бўлаётган ходисаларга бефарқ қарамаслик тарақиётнинг муҳим шартларидандир. Шу томонлама ёндашиб қаралганда, бизнинг партия аъзоси бўлишимиз бугунги кун учун нақадар, зарурдир. Биз аминмизки, бўлғуси сайловларда шу каби аъзоларимиз партиявий дастур ва ишларимизнинг фаол тарғиботчиси бўлишади. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хотира муқаддас – қадр азиз

Бизнинг халқимиз азал-азалдан ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, қадрлаш ва ёд этиш каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган халқ бўлиб келган. Бу - биродарларни йўқлаш, ота-она, қўшничилик, қариндош ва дўстларга бўлган муносабатларда ҳам яққол ўз ифодасини топган. Бу азалий қадриятлар ҳануз давом этиб келмоқдаки, далилини одамларнинг нигоҳларидан, уларнинг бир-бирига бўлган муомаласидан ҳам пайқаш қийин эмас. Шу маънода жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда ўтказилган “Аждодлар хотираси – муқаддас қадрият” мавзусидаги хотира тадбири ҳам айнан улуғ аждодларимизга бўлган юксак ҳурмат, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини шарафлаш ва эъзоз этиш, нуроний отахон ва онахонларимизга бўлган ҳурматнинг нишонаси бўлди, десак асло янглишмаган бўламиз. Гулистон давлат университетининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтган мазкур Хотира тадбирида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар, фахрийлар, “Ёшлар қаноти” вакиллари университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар. Арипжон Қудратов, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати: — Халқимиз бугунги кунларга етиб келиш учун не-не синовлар-у машаққатларни бошидан кечирмади. Айниқса, бутун дунёни зир титратган Иккинчи жаҳон урушининг оқибатлари инсоният оламига вахшат солди. Инсон деган ном топталди, хўрланди. Шунинг учун бугуннинг қадрига етмоқ, тинчлигимизни асрамоқ ҳар биримизнинг олдимиздаги муқаддас бурчдир. Тадбир давомида талабалар иштирокида мавзуга оид савол-жавоблар ўтказилди. Саволга тўғри жавоб берганлар муносиб рағбатлантириб борилди. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бизнинг бобомиз Пушкин эмас-ку!

Ён-атрофга диққат билан ҳеч разм солганмисиз? Кишиларнинг табиатида ўз она тилига бўлган муносабатини ҳеч пайқаганмисиз? Карочи, вообше, тем более каби сўзлар нутқий одат сўзларига айланиб қолганлигигачи? Тўғри, ўтган давр давомида муҳит ва шароит тақозоси инсонларнинг шундай сўзларни одатий ҳолда қабул қилишлари ва ишлатишларига сабаб бўлди, дейиш мумкин. Бироқ, биз янги жамият қурдик. Унда ўзимизга хос ва фақат ўзимизгагина тегишли бўлган миллийлигимизни сингдирдик. Бу миллийликни сақлаб қолиш учун эса миллат тили ягона бўлиши керак. Унга ўзга тиллар аралашдими, тамом. Бу миллат маънавиятига путур етказмасдан қолмайди. Биз биламизки, рус тили дунё тиллари қаторига киради. Биз уни иккинчи тил сифатида қабул қилиб мавқеини янада баландлатмаяпмизми? Орамизда шундай кишилар борки, ўз тилида гапиришдан ор қилиб, ўзбек тилида гапиришни хоҳламайди. Шундай экан, рус тилини янада юқори мартабага чиқариб нимага эришамиз?! Кўпчилик ота-оналар фарзандларига ёшлигидан рус тилини ўргатишга камарбаста бўлишади. Бу яхши. Бинобарин, дунё билиш учун, уни таниш учун рус тилини ўрганиш ижобий ҳолат. Лекин шундай ота-оналар ҳам йўқ эмаски, фарзандига рус тилини ўргатиш билан бирга русча тарбия ҳам беради. Бу ўз-ўзидан кўринадики, ўша фарзанднинг келгусидаги ҳаётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Бу ўзига хослигимиз, миллийлигимиз мустаҳкамлигини парчалайди. Ҳеч бир ота-она фарзанд тарбиялаётиб, унинг қандай сўзларни ишлатишига, фойдаланишига жиддий эътибор қаратадими? Афсуски йўқ. Бу сўзни айт-у, у сўзни айтма, деган билан фарзандингиз топшириғингизни тўлиқ уддалай олмаслиги мумкин. Лекин сиз қандай сўздан фойдалансангиз фарзандингиз ҳам шунга яраша камол топади. “Қуш уясида кўрганини қилади”- деган нақл юқоридаги фикримнинг исботи. Фарзанд тарбияси аввало оиладан бошланишини унутмайлик. Ўзингиз ўрнак бўлиб, кўрсатсангизгина таъсири жуда кучли бўлади. Демоқчиманки, биз Ватанимиз, миллатимиз шаънини юқорига кўтариш учун тилимизни, унинг дахлсизлигини таъминлашимиз зарур. Тил бор экан миллат бор. Ўзбек тили бор экан – ўзбек деган халқ бор. Рус тили шундоқ ҳам юртимизда, қолаверса, халқимиз орасида алоҳида ўринга эга. Уни ўрганиш, мулоқот қилишни одамларнинг ўзлари жуда яхши билишади, эплашади. Бунинг учун уни давлат тили даражасига чиқариш шарт эмас. Унинг ўрнига ўзбек тилининг мавқеини кўтарайлик. Тилимизнинг мустаҳкам бўлишига ҳисса қўшайлик. Дунё халқларининг жуда кўпчилиги рус тилини билишади. Ўзбек тилини ҳам шундай мартабага етказиш қўлимиздан келмайдими? Навоий бобомиз бу тилнинг мавқеини осмон қадар юксакларга кўтарганида, биз уларга муносиб ворис бўлолмаймизми? Биз бунинг ўрнига рус тилини кўтармоқчи бўламиз! Ахир бизнинг бобомиз Пушкин эмас-ку! Ўзга миллатлар тилини ҳурмат қилиш инсонийлик бурчимиз. Истагим, дунё тилларини ўрганайлик ва бу орқали жамиятимизга, халқимизга фойдаси тегадиган ишларни қилайлик. Аммо ўз тилимизга хиёнат қилмайлик. Зеро, бир кун келиб, бизнинг ўзбек тилимизни ҳам дунёнинг барча халқлари ўқиб-ўрганишга ихлосманд бўлсин! Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ховос тажрибаси ўрганилди

Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши таркибида фаолият юритаётган партия туман, шаҳар Кенгашлари ичида Ховос туман Кенгаши ҳар жиҳатдан бошқаларга нисбатан намуна бўларлик даражада фаолият олиб бормоқда. Шу боис, яқинда партия Ховос туман Кенгаши иш фаолияти тажрибасини ўрганиш ҳамда шу орқали қолган туман, шаҳар Кенгашлари ҳам партия ишида малакавий билим ва тажрибага эга бўлишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ҳудуддаги барча туман ва шаҳар Кенгашлари иштирокида “Партия тизимида иш юритиш, ижро интизоми: талаб ва таҳлил” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Партия Ховос туман Кенгаши биносида ўтказилган ушбу давра суҳбатида партиянинг барча туман, шаҳар Кенгаши раис ва ижрочи котиблари, вилоят Кенгаши раиси ва ходимлари, депутатлар ва партия фаоллари қатнашишди. Сал аввалроқ Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратидан келган ишчи гуруҳлар ҳудудлар ишини ўрганиш юзасидан ташриф буюрган эди. Унда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудири Г. Агзамова туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятини тегишлича ўрганиб чиқиб, таклиф ва бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берган эди. Шу сабабли, мазкур учрашув ҳам партия тизимидаги кадрлар салоҳиятини ўстириш, олиб борилаётган ишлар, партиявий лойиҳаларнинг амалиётга татбиқи борасидаги долзарб масалаларга бағишланди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Д. Абдуллаева партиянинг 2019 йил 1-чоракдаги фаолияти бўйича сўз юритар экан, ҳисобот, иш шакли ва усулларини янгилаш юзасидан партия томонидан ўтказилаётган таҳлилларнинг кўрсатишича, барча ташкилий-партиявий ишлар бир марталик кам самарали ва катта аҳамиятга эга бўлмаган тадбирларни ўтказишга боғланиб қолганлиги масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Партияга янги аъзоларни қабул қилиш иши бўйича етарли шуғулланилмаганлиги, шу билан бир қаторда, Сирдарё вилоят Кенгаши фаолиятига янгича муносабатни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича асосий йўналишларни белгилаш ҳамда ушбу дастур асосида вилоят партия Кенгашининг фаолият услуби, шакли, ва усулларини янгилашнинг асосий йўналишлари тўғрисида дастур ишлаб чиқиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, Халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши депутати Ғ. Раимназаров ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалий рўёбга чиқариш доирасида шу йилнинг ўзида турли соҳаларни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тўққизта, ҳукуматнинг тўртта қарори қабул қилинганлигини, шу асослардан келиб чиқиб олдимизда бажарилиши зарур бўлган талай вазифалар турганлиги, партиявий ишларимизни қайта кўриб чиқиб ўз фаолиятимизни тубдан ўзгартиришимиз ва бугунги замонга, халқимизнинг талаб ва истакларига мос равишда янгилашимиз ва фаолият олиб боришимиз кераклигига алоҳида урғу бериб ўтди. Учрашув давомида барча йиғилган иштирокчилар партия Ховос туман Кенгаши иш фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзлари учун зарур бўлган иш ва тажрибага эга бўлишди. Шу билан биргаликда, муҳокамада сўзга чиққан партиядошларнинг ҳам таклифлари инобатга олиниб, фикр-мулоҳазалари тингланди. Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!