ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Саёҳатчи отахон Мўйноқда тақдирланди

Жорий йилнинг 22 июль куни Сирдарё вилоятидан Қорақалпоғистон Республикасининг Муйноқ туманига велосипедда сафарга чиққан 69 ёшли Абдурасул ота Алланазаров ўз орзусига эришмоқда. У 1300 км.га яқин йўлни велосипеда босиб ўтди. Нуроний отахонни Ўзбекистон «Адолат» СДП Муйноқ туман Кенгаши раиси Албина Иниятова ва ҳудуд ёшлари ката тантана билан кутиб олишди. Унга Муйноқ туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон «Адолат» СДП Муйноқ туман Кенгаши томонидан тайёрланган фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. - Она юртимизни, гўзал табиатимизни хеч нарсага алмаштириб бўлмайди. Тақдиримдан минг марта розиман. Бунча ҳурмат ва эътиборни кутмаган эдим. Шу ергача Ўзбекистон «Адолат» СДП ходимларининг кўмаги ва ҳомийлигида хотиржам етиб келдим. Бу партияда хақиқий адолатпарвар инсонлар меҳнатига гувоҳ бўлдим. Мени катта тантана билан кутиб олаётган туман ёшларидан ҳам минатдорман. Ёшларга бўлган хурматим баланд, сизларни яхши кўраман! Абдурасул отанинг йиғилганларга билдирган эзгу тилаклари ва эътирофли сўзлари ҳар биримизни  тўлқинлантириб юборади. Мақсадига эришиш учун интилган бу инсоннинг жасоратига тасаннолар айтгимиз келади.   Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Умумий ўрта таълим мактаблари очишга имтиёзли кредитлар берилса…

Бугунги кунда давлат хусусий шериклиги асосида хусусий мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактаблари очишга рухсат этилган.  Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон ва «Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 27-мартдаги 241-сонли қарори тасдиқланган. Давлат хусусий шериклиги асосида хусусий мактабгача таълим муассасаларини очиш бўйича тижорат банклари болалар боғчаларини очиш учун қишлоқ жойларда намунали уйларни, кўп хонадонли уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидан квартираларни сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этади. Фоиз ставкаси — йиллик 1%, муддати — 15 йил, шунингдек, 3 йиллик имтиёзли давр берилади. Нега давлат хусусий шериклиги асосида умумий ўрта таълим мактаблари очишга имтиёзли кредитлар берилмайди? Менинг таклифим давлат хусусий шериклиги асосида умумий ўрта таълим мактаблари очишга имтиёзли кредитлар берилса, адолатдан бўлар эди.    Расул ҚУДИЯРОВ,    Ўзбекистон «Адолат» СДП    Нукус шаҳар Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Оролга бир қадам қолди

Сирдарёлик 69 ёшли Абдурасул отанинг Оролга велосипедда йўлга чиққанлиги ва йўл таассуротлари тўғрисида маълумот тақдим этиб бораётгандик. Маълумотларга кўра, нуроний отахон куни кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Кунғирот туманига етиб келди. 18 кунлик узоқ йўл босиб келган отахонни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қўнғирот туман Кенгаши ҳодимлари пешвоз чиқиб кутиб олишди. - Оролга етишимга бир қадам қолди. Ҳар бир гўшага борганимда мени илиқлик билан кутиб олаётган партия фаолларидан жуда миннатдорман. Уларнинг ҳурмат-эътибори ва беминнат ёрдамларидан бахраманд бўлиб, йўл машаққатлари у қадар сезилмаяпти. Оролга сафарим якунлангандан сўнг кейинги мақсадим узоқ ўлкаларга сафар ташкил қилишдир. Отахон бугун эрталаб мақсади сари Муйноқ туманига йўл олди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP     ...

Батафсил
News

Оролга етиш орзусига бир қадам

Орол сувларига юзини чайиш мақсадида велосипедда йўлга чиққан сирдарёлик 69 ёшли Абдурасул ота Ўзбекистон «Адолат» СДП ходимлари томонидан қўллаб қувватланмоқда. У ҳар бир ҳудудга етиб борганида партиядошларимиз пешвоз чиқиб кутиб олишяпти. Куни кеча отахон Нукус шаҳрига етиб келди. 16 кунлик узоқ йўл босиб келган нуроний отахон билан масъулларимиз суҳбат қурди. Суҳбат чоғида отахон ҳаёт йўли ва сафари давомидаги саргузаштлари тўғрисида тўхталиб ўтди. - Мен дунёдаги энг бой инсонман. Сабаби, соғлом ва бақувватман. 22 йил соғлиқни сақлаш соҳасида яъни, Ховос туман ҚВПда фаолият юритдим. Ҳаётим давомида соғлигимга жуда катта эътибор берганман. Бугун 1000 км.дан ортиқ йўлни велосипедда босиб ўтишимда соғлиғим ва сабр-бардошлигим менга катта ёрдам берди. Ўйлайманки, одамлар сабр-иродали бўлсагина ўз мақсадларига эриша олади. Йўл-йўлакай турфа одамлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, халқимиз оқкўнгил ва меҳмондўст эканлигина яна бир бор амин бўлдим. Мақсадим вақтдан унумли фойдаланиб, Оролга эсон-омон етиб олишдир. Биз тиниб-тинчимайдиган Абдурасул отага кўзлаган манзилига тезроқ етиб олишини тилаймиз! Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: ОАВ ходимлари қатнашмаган ҳар қандай сайёр судни ҳисобот учун қабул қилмаслик керак

Бугун республикамизнинг барча ҳудудларидаги партия ташкилотларида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастури ва Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбатида ҳам партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган йўналишлар бўйича соҳа мутахассислари таклифлар билан бир қаторда Сайловолди дастуридаги ўз соҳаларига тегишли бўлган йўналишларга танқидий фикрларини билдиришди. Фархад Ибрагимов, Жиноят ишлари буйича Қорақалпоғистон Республикаси суди катта мутахассиси; — Партиянинг Сайловолди дастурига киритилган суд-ҳуқуқ тизимига оид бандини соддалаштириш лозим. Ҳозирда илгари сурилаётган ташаббусларга соҳа ходими бўлатуриб менинг тушунишим қийин бўлмоқда. Шунингдек, мазкур йўналишдаги ташаббуслар одатий “дежур” сўзлардан фойдаланиб ёзилга бу эртага сайловчиларнинг ғашига тегиши мумкин. Менинг таклифим бу бандни қайтадан филтирдан ўтказиш лозим. Яна бир таклифим, бугунги кунда жойларда ўтказилаётган сайёр судлар натижа бермаяпти чунки аксарият сайёр судлар маҳалла идораларига бориб маҳалла идораси ходимлари билан ҳисобот учун расм тушиш билан якун топмоқда. Шу боисдан ОАВ ходимлари қатнашмаган ҳар қандай сайёр судни ўтди деб ҳисобланмайди деган низомни тастиқлаш лозим. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Нукус онлайн: Сайловчилар – фикр билдиришга шай

Бугун сайловчилар ишончини қозониш осон иш эмас. Бунинг учун сиёсий партия халқ олдига шунчаки қуруқ гаплар ёки осмонўпар ғоялар билан эмас, балки аниқ вазифалар, халқни ўйлантираётган муаммоларга ечимлар билан чиқиши лозим. Партиянинг дастурий ҳужжатлари ҳам шундан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиши керак. Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳудудларда, бошланғич партия ташкилотларида, маҳаллаларда Сиёсий ва Сайловолди дастурларини кенг муҳокамадан ўтказмоқда. Айни дамда Нукус шаҳридамиз. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази қошидаги бошланғич партия ташкилотида Сиёсий ва Сайловолди дастурининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бошланиш арафасида. Йиғилишга партиянинг Сиёсий Кенгаши масъул ходими, партия фаоллари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, экспертлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрди. ...

Батафсил
News

Нукус онлайн: Фаррух Абдуҳамидов: “Сиёсий партия ғоя ва тамойилларни кўтариб чиқади”

Давра суҳбатини партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қаипбергенов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг кун тартибидаги масалани кўриб чиқишга киришилди. Сўз Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходими Фаррух Абдуҳамидовга берилди. У «Сиёсий ва сайловолди дастурнинг янги таҳрирдаги лойиҳаси тўғрисида» маъруза қилди. - Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ўз электорати манфаатини ҳимоя қилиш бўйича доим ўзининг аниқ мақсадларига эга бўлиб келган. Партиянинг янги Сиёсий дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаларида мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини янада юқори кўтариш масалалари социал-демократия назариялари асосида белгиланмоқда – деди Ф.Абдуҳамидов. Таъкидланганидек, сиёсий партиянинг асосий вазифаларидан бири давлат ва жамият ривожи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ғоялар, йўналишлар, тамойилларни кўтариб чиқиш ва уни амалга ошириш йўлларини белгилашдан иборатдир. Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг муҳокамага қўйилган ушбу дастури ҳар томонлама пишиқ ва пухта бўлиши, унда партия аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик корпуси, фаоллар, экспертлар, энг асосийси, халқимиз фикри асосида такомилига етказилиши лозим. Маърузада дастурга киритилаётган йўналиш ва масалалар бўйича бирма бир маълумот берилиб, таништириб ўтилди.  ...

Батафсил
News

Нукус онлайн: Фикр-мулоҳаза, таклиф ва эътирозлар қабул қилинди

Асосий маърузадан сўнг муҳокамалар, фикр ва мулоҳазалар бошланди. Унда фаоллар ва иштирокчилар, электорат вакиллари томонидан қуйи бўғинда шаклланган таклифлари умумлаштирилган ҳолда билдирилди.   Урхия Тангирбергенова, партиянинг фаҳрий аъзоси: -Биламизки, партиямиз ижтимоий қатламни қўллаб қувватлайди. Сиз буни ҳозир ўқиган партия сайловолди дастур лойиҳасида ҳам келтириб ўтдингиз. Аммо ижтимоий қатлам бўлган пенсионерлар, кам таъминланганлар ва ногиронларнинг аҳволини янада яхшилаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича эшитмадим. Назаримда, ижтимоий қатламни тенг қўллаб-қувватлашимиз зарур.   Азамат Сарсенбаев, партиянинг «Ёш адолатчилар» қаноти аъзоси: -Ҳозир сиз партимизнинг сайловолди дастури лойиҳаси билан таништирдингиз. Унда коррупцияга қарши жазо чораларини кескин кучайтириш келтирилиб ўтилган. Шунга қўшимча тарзда  менда таклиф бор: ҳозирги пайтда товламачилик кўчайиб бормоқда, бу халқимиз орасида бир-бирига бўлган ишончнинг йўқолишига ва жамиятнинг жипслашувига салбий таъсир кўрсатаётган омилларидан, деб ҳисоблайман. Шунинг учун товламачилик бўйича ҳам жазо чораларини кучайтиришга қаратилган аниқ вазифа белгилаб олишимиз зарур.   Абадан Сержанова, Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети талабаси; -Олий ўқув юртлари ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш, бунда чет эл тажрибасини ўрганиш, номутахассислик фанларни қисқартириш орқали асосий фанлар ва амалиётга кўпроқ эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Шунингдек, партиямиз дастурида ижтимоий ҳимоя масаласи долзарблиги кўриниб турибди. Мен шу ўринда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тўрт томонлама, олий таълим муассасалари битирувчиларининг уч томонлама тузилган шартномалари юридик кучга эга ҳужжат ҳисобланади. Шунинг учун унинг ижросини таъминлаш масаласини кўчайтириш зарур, деб ҳисоблайман. Агар ушбу шартномалар ижроси таъминлаб борилса, ишсизлик масаласига ҳам ижобий ечим топган бўламиз.   ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!