ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Нукус онлайн: Сайлов кодекси қандай ҳужжат?

Айни соатларда Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган “Сайлов кодекси – демократия асоси” мавзусидаги амалий семинар бошланиш арафасида. Тадбир Нукус шаҳридаги 38-сонли умумтаълим мактабининг мажлислар залида бўлиб ўтади. Йиғилишга партиянинг Сиёсий Кенгаши масъул ходими, партия фаоллари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, экспертлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрган. Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Нукус онлайн: Фаррух Абдуҳамидов: “Кодексни тайёрлашда партия аъзолари фаол иштирок этди”

Семинарни партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қаипбергенов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг кун тартибидаги масалани кўриб чиқишга киришилди. Дастлаб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши  Марказий аппарати масъул ходими Фаррух Абдуҳамидов «Сайлов кодекси – сайлов жараёнида қонунийлик ва шаффофликни таъминлашнинг муҳим омили»  мавзусида маъруза қилди. - Сайлов кодексининг қабул қилингани ва амалга киритилиши жамият ҳаётидаги энг муҳим сиёсий жараён ҳисобланган сайловларнинг адолатли ўтказилишига, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини замонавий қонунлар асосида кафолатлашга ҳуқуқий замин яратади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари ҳам мазкур Кодекс лойиҳасини тайёрлашдан тортиб ва Қонунчилик палатасида қабул қилиши жараёнларида фаол иштирок этдилар. Партиямиз вакиллари Кодексга киритиш учун ўзларининг 20дан ортиқ таклифларини тақдим этдилар. Шуниси диққатга сазоворки, ана шу таклифлардан энг муҳимлари, ушбу ҳужжатда ўз аксини топди. Масалан, номзодлар ишончли вакилларининг сафар харажатлари сайловга ажратилган маблағлар доирасида қопланиши, Сенат аъзоларини сайлаш масаласини қонуности ҳужжатлар асосида эмас, балки Кодекс доирасида ҳал қилиш ва шу каби таклифлар шулар жумласидандир – деди Ф.Абдуҳамидов. Маърузачи ушбу ҳужжат ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумот тақдим этди ва иштирокчилар саволларига жавоб берди.   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Нукус онлайн: Ғояларимиз тарғиботида замонавий усуллар керак

Амалий семинар ўз ишини давом эттирмоқда. Сўз “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг ташкилий-партиявий ишлар бўйича ўринбосари Рауаж Отарбаевга берилди. У «Партиянинг ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиблари» мавзуида маъруза қилди. Шундан сўнг “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Ажиниёз Пахритдинов сўзга чиқиб, сайлов кампанияси даврида партия ғояларини тарғиб қилишнинг замонавий усулларига йиғилганлар эътиборини жалб этди. Тадбирда иштирокчилар сайлов жараёнларига оид барча масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Маҳаллий депутатларга маош тўланса...

Депутат - халқ вакили. У аҳоли манфаатларини кўзлаб иш олиб боради. Шунингдек, халқ ва давлат ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Депутатлар ташаббуси билан аҳолини қийнаб келаётган мурожаатлар ва муаммолар имкон қадар ижобий ҳал қилинади. Шу боисдан улар одамлар орасига кириб бориб, фуқароларнинг масалаларини жойида ҳал қилиши учун бир ойда камида икки маротаба учрашув ташкил этиш керак, деб ҳисоблайман. Яъни, махсус кун белгилаб берилиши ва шу соатларда ишдан рухсат берилиши зарур. Шундагина депутатлар халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган шахсга айланади. Шунингдек, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига сайланган депутатларга энг кам иш ҳакининг икки баробари миқдорида маош тўлаш керак, деб ўйлайман. Бу ўз навбатида, депутатларимизнинг маъсулиятини янада чуқурроқ ҳис этиб, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларга муносиб улуш қўшишини таъминлайди. Адилбек АЖИЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши туманлараро Ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Мансабдор шахслар масъулияти оширилсин

Дунёдаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган иллатлардан бири коррупциядир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш долзарб вазифалардан бирига айланиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган. Бизнинг мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш масаласи устувор аҳамият касб этиб, бу борада қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юртимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмлари яратилиб, коррупциянинг асл моҳияти, унга олиб келувчи ҳолатлар, пора бериш, олиш ва воситачилик қилиш каби жиноятларнинг оғир оқибатларига қаратилган тадбирлар ҳам мунтазам равишда ташкил қилинмоқда. Лекин, шунга қарамасдан  ушбу жиноят содир этилиши давом этмоқда. Энг ачинарлиси эса коррупция иллатига мансабдор шахслар алоқадар бўлиб қолмоқда. Шу боисдан, мазкур йўналишда жазо кучайтирилса, коррупциянинг олдини олган бўлар эдик. Бу борада менинг таклифим, коррупция жиноятини содир этган шахсларнинг мол-кулкини мусодара қилиб, умрбод раҳбар лавозимга яқинлаштирмаслик керак. Раман АБДРЕЙМОВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши туманлараро ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Ихтисослаштирилган мактаблар сонини кўпайтириш зарур

Ҳар бир ота-она боласининг билимли бўлишини истайди. Бугунги кунда кўпчилик ота-оналар боласига мактабда ўтиладиган ҳар бир дарсни тенг ўзлаштириб бориши учун қўшимча вазифалар юкламоқда. Жумладан, хозирги пайтда шиддат билан ривожланган даврда мактаб дарсликлари ҳам мураккаблашмоқда. Бундан ташқари болаларнинг турли спорт ёки бошқа тўгаракларига ҳам қатнаши бир томонлама яхши бўлгани билан иккинчи тарафдан барча дарсларга боланинг тенгдек улгуриши учун қийинчилик туғдириши мумкин. Ҳар бир боланинг қизиққан ва яхши кўриб ўқийдиган дарси бўлади. Айни шу қизиқишни янада кўчайтириб боришда болага тўлиқ имкониятлар яратиб бера олсак, эртага шу бола ўз касбининг яхши мутахассиси бўлиб етишига шубҳа йўқ. Бунинг учун таълим олувчи айни бир йўналиш бўйича тўлиқ билимга эга бўлиб бориши учун ихтисослаштирилган мактаблар сонини янада кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олишимиз зарур. Бу эртанги фаровон келажагимизнинг калити ҳисобланган ёшларнинг ўзи қизиққан фанини чуқур ўрганиши ва етук касб эгаси бўлиб етишига тўлиқ хизмат қилади деб ўйлайман. А.ПАХРАТДИНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

БПТлардан тўпланган таклифлар инобатга олиняпти

Нукус шаҳридаги 1-сонли поликлиникадаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирокида партиянинг сиёсий дастури муҳокамасига қаратилган давра суҳбати ташкил қилинди. Унда партиянинг ҳудудий ва шаҳар Кенгаши ходимлари, мазкур БПТ аъзолари ва фаоллар иштирок этишди. Давра суҳбатида янги тайёрланган Дастур лойиҳаси бошланғич партия ташкилоти аъзолари ва фаоллар билан чуқур муҳокама қилинди. Муҳокама давомида иштирокчиларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазалари тингланди. Ҳусусан, ижтимоий соҳа ходимлари учун имтиёзли кредитлар, имтиёзли уйлар бериш тўлиқ қамраб олинмаганлигини ва ушбу масалани партиямиз кўтариб чиқиб, ўз сайловолди дастурида аниқ қилиб келтириб ўтилиши бўйича таклифи билдирилди.  Шунингдек, ижтимоий соҳа ходимларининг санитария дафтарчасини тўлдириш учун ўтказиладиган тиббий кўрикни бепул ташкил этиш ва олий таълим массасаларида, айниқса тиббиёт институтларда амалиётни кўчайтириш каби таклифлар илгари сурилди. Тадбир якунида бошланғич партия ташкилоти аъзолари томонидан партиянинг сайловолди дастури лойиҳасига ўз таклифларини мунтазам равишда бериб боришлари таъкидланди.   Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Қишлоқ ва шаҳарда бирдек деҳкончилик ва боғдорчилик буйича билимларни ошириш зарур

Айни кунларда партиямизнинг янги сайловолди дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, бошланғич партия ташкилотларида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилиб келинмоқда. Электоратимиз вакиллари ва хайрихоҳларимиз партиямизнинг янги сайловолди дастурига бефарқ эмас. Биз ҳам шу ўринда дастуримизнинг аграр хўжалик ва экология йўналишидаги мақсадларимиз қаторига қишлоқ ва шаҳар аҳолисининг деҳқончилик ва боғдорчилик бўйича бирдек билим ва маданиятини ошириш масаласини илгари суришни таклиф этмоқчимиз. Ушбу масъулиятли вазифани ҳар бир овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ҳосилот (агроном) штатларини жорий этиш орқали амалга ошириш мумкин. Бунда бир томондан аҳолига деҳқончилик ва боғдорчилик буйича бепул маслаҳатлар бериш орқали сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, ҳар бир хонадон эгаларининг томорқадан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, иккинчи томондан эса аграр соҳада ОТМ битирувчиларининг иш билан таъминланишига эришишимиз мумкин. Ушбу ўринда айтиб ўтиш ўринли агар ҳар бир маҳаллада ҳосилотчилар иш бошласа, улар деҳқончилик ва боғдорчилик буйича турли буклетлар тарқатиш, учрашувлар ташкил этиш, хонадонма-хонадон юриб турли хил экинларни, мевали ва манзарали дарахтларни, гулларни экиш, парваришлаш, зараркунандаларга қарши курашиш каби кўплаб масалалар буйича ўз тавсияларини бериб боради. Натижада, ушбу мақсад аҳолининг турмуш фаровонлигининг ортиши, бозорларимиз тўла-тўкислиги, экспорт кўламининг ошишига хизмат қилиши мумкин. Рауаж ОТАРБАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!