ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Муаммолар ечим топса, партияга ишонч ортади

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари сайловчилар билан мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммоларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишга алоҳида эътибор қаратишди. Партиямизнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни тумандаги маҳаллаларда ўтказиб келинаётган юзма-юз мулоқотлар чоғида тушган мурожаатлар асосида мутасадди ташкилотларга жами 9 та депутатлик сўрови киритилиб, мавжуд муаммоларнинг аксарияти ечим топишига эришилди. Айтиш жоизки, ушбу мурожаатларда асосан иш ҳақи, пенсия таъминоти, моддий ёрдам ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик, электр ва газ таъминоти, банк муассасасидан кредит олиш каби масалалар ўз аксини топган. Жумладан, тумандаги “Каракол” ва “Шахтемир” МФЙлар ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлашда узилишлар борлигини айтиб, амалий ёрдам сўрашди. Муаммога ечим топиш мақсадида депутатлик гуруҳи томонидан туман сув тармоқлари филиали раҳбари У.Атамуратов номига депутатлик сўрови юборилди. Натижада мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида белгиланган дастур асосида “Каракол” МФЙдаги “И.Бекбаулиев” кўчасидан “А.Сапарбаева” кўчасигача бўлган 1,7 километр, “Шахтемир” МФЙдаги “Шароф Рашидов” кўчасида 1,1 километрга яқин сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, партия депутатлари ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳи аъзолари туманнинг “Бахитли” ОФЙ ҳудудидаги “Бахалли”, “Аббазкараган” ва “Ақтоғин” аҳоли пунктларидаги хонадонларда бўлиб, овул аҳли билан суҳбатлашдилар. Фуқаролар “Бахитли” ОФЙ ҳудудидаги ички йўллар таъмирталаб ҳолатда эканини баён этишди. Мазкур масала юзасидан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Ш.Бекбергенов номига депутатлик сўрови киритилди. Тез орада мутасадди корхона томонидан “Бахитли” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Чимбой —Қозоқдарё” автомобиль йўлидан “Ақтоғин” овулигача бўлган 0,5 километр, “Бахалли” овулигача бўлган ярим километрлик ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилиб, 136 миллион 257 минг сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Албатта, қатор мурожаатлар фуқароларга ўз жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш йўли билан ҳам ечимини топмоқда, батафсил ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар партия фаолларининг назоратига олинмоқда. Таъкидлаш жоизки, аҳолининг юртимиздаги янгиланиш ва ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёнидан мунтазам хабардорлигини ошириб бориш депутатларнинг диққат марказида. Шу мақсадда туман партия кенгаши таркибидаги 24 та бошланғич ташкилот билан биргаликда ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқувлар электорат билан ҳамнафас ишлаш имконини бермоқда. Жорий йилда партиямизнинг “Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида тумандаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида олиб борилган ўрганишларда аниқланишича, ҳудудда 3-7 ёшгача бўлган болалар 9787 нафар бўлиб, уларнинг 3930 нафари мавжуд МТМларга қамраб олинган. Тумандаги 31 та боғчада болалар учун турли ўйинчоқлар, мебель жиҳозлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари кўздан кечирилганда “Банк”, “Почта”, “Ферма”, “Ателье”, “Орасталик бурчаги” ўйин марказлари мавжуд эмаслиги аён бўлди. 3, 5, 12, 17, 21, 23, 25, 29-сонли мактабгача таълим муассасаларида ўйинчоқлар, мебель ва бошқа жиҳозлар, зарур техник воситалар етишмайди. Айрим боғчаларда табиий газ ва ичимлик суви таъминотида жиддий муаммолар борлиги аён бўлди. Ўрганишларда аниқланган камчилик ва муаммолар халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгашининг тегишли доимий комиссиясида ҳамда сессияда кўриб чиқилди. Муҳими, сессия қарори амалиётга йўналтирилгач, мазкур масалаларни ҳал этишга киришилиб, камчиликлар бартараф қилинмоқда. Муаммоларни аниқлаш, таҳлил ва хулосалар эса, ўз навбатида, депутатларимиз учун маҳаллий Кенгаш сессиясида мутасадди ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш, фикр ва таклифларни билдириш, муҳим қарорлар қабул қилинишида амалий аҳамият касб этмоқда. Сайловлар йилида белгиланган вазифаларни бажариш учун вақт оз қолганини назарда тутиб, зиммамиздаги масъулиятни янада чуқурроқ англамоқдамиз. Шу боис партиямиз депутатлари ўз фаолиятлари натижаларидан тўғри хулоса чиқарган ҳолда аҳоли ўртасида очиқ мулоқотларни давом эттириш, сайловчи ишончини мустаҳкамлаш учун ташаббускорлик ва фаолликни кучайтиришга интилмоқда. Азамат СУЛАЙМАНОВ, халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат ҳисоботи – сайловчи ишончи кафолати

Айни кунларда депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқот ўрнатишмоқда. Хусусан, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Яхшибека Абдуллаева Нукус шаҳридаги 5 сонли сайлов округидаги “Чимбой чойхона” ва “Халклар дўстлиги” МФЙ аҳолиси билан 5 йил давомида олиб борган ишлари юзасидан ҳисобот учрашувини ўтказди. Депутат Я.Абдуллаева ўз сайловчиларининг манфаатларини кўзлаб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли мутасадди-ташкилотлар раҳбарларига жами 56 депутатлик сўровини чиқарган.  Шундан 31 таси ижобий ҳал этилиб, қолган сўровлар бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Шу ўринда айрим мисолларни келтириб ўтсак. Депутат Я.Абдуллаева томонидан партиянинг «Адолат — қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ўз сайлов аҳолиси билан юзма-юз суҳбатлар уюштирилди. Жумладан, 2019 йилнинг 11 январь куни Нукус шаҳри «Дўстлик гузари» МФЙ ҳудудига ташриф бюрилиб, фуқаролар билан мулоқот ўрнатилди. Ўрганишлар давомида мазкур маҳалланинг А.Сулайманов кўчасида истиқомат қиладиган 1959 йилда туғилган I гуруҳ ногирони П.Даўлетияров биометрик паспорт олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Я.Абдуллаева ушбу масалани ҳал қилиб бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов номига депутатлик сўрови жўнатди ва унинг ижросини ўз назоратига олди. 2019 йилнинг 12 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан П.Даулетияровга биометрик паспорт расмийлаштирилиб берилди. Шунингдек, Нукус шахри «Чимбой чойхона» МФЙ худудида мактабгача таълим муассасаси йўқлиги бўйича аҳоли томонидан билдирилган мурожаатни депутат Я.Абдуллаева атрофлича ўрганиб чиқди. Натижада, Нукус шаҳар ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигига депутат сўрови билан чиқилди. Нукус шаҳар ҳокими хозирда бу худудда «Фортуна Нукус» МЧЖ томонидан давлат хусусий чериклиги асосида 70 ўринли МТМ қурилиши бошланганлигини билдириб, жавоб хатини юборди.  Шунингдек, депутат Я.Абдуллаева партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ўз сайловчиларига мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар берди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Аҳоли хонадонларида тиббий кўрик ташкил этилди

Ёши улуғларни эъзозлаш, уларни ўз вақтида соғломлаштириш ва хонодонларида тиббий патронаж ишларини юқори савияда ташкил этиш халқимизга хос меҳр-оқибат ва бағрикенгликнинг ёрқин тимсолидир. Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари қалбида ҳам мана шундай эзгу ниятлар мужассам. Жумладан, партиянинг ҳудудий Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов, мафкуравий ишлар бўйича масъул А.Пахратдинов ҳамда Нукус шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик кўрсатишдек хайрли ишларни амалга оширишга ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар. Ҳусусан, партиянинг «Адолат–қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида Нукус шахридаги «Берекет» МФЙ ҳудудидаги фуқаролар билан мулоқот ўрнатилди. Мулоқот давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва одамларни қийнаётган масалалар ижобий ечим топишига йўналтирилди. Жумладан ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган, 1957 йилда туғилган пенсионер Ф.Абубакированинг ҳолидан хабар олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди. Онахон эътибор учун партия ходимларига минатдорчилик билдириб, оқ фотиҳаларини берди. Албатта, нуронийларнинг саломатлигини асраш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашда уларга кўрсатилаётган замонавий тиббий профилактика, диагностика ва даволаш хизматлари муҳим ахамият касб этади. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Сифатли таълим – тараққиёт таянчи

Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи ва энг асосий бўғини ҳисобланади. Жажжи ўғил-қизларимизнинг келажакда етук ва баркамол инсонлар бўлиб етишишида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни ва у ерда оладиган таълим-тарбиянинг аҳамияти каттадир. Шу боисдан, юртимизда мактабгача таълим соҳасида ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратилмоқда. Хусусан, мактабгача таълим муассасалари давлат хусусий шериклик асосида қад ростламоқда. Муҳтарам Президентимизнинг мактабгача таълим сифатини оширишга қаратилаётган эътибори натижасида ушбу тизим ўзини оқламоқда. Албатта, ҳусусий ва оилавий боғчаларнинг қулайлиги кўп. Биринчидан, хонадонимизнинг бўш турган жойидан унумли фойдаланамиз, маҳалладошларимизнинг фарзандларига таълим-тарбия берамиз, якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритамиз. Шунингдек, ота-оналар билан келишилган ҳолда турли тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиб, қўшимча даромад ҳам олишимиз мумкин. Шунингдек, Ватанимиз тарихи, тақдири ва истиқболи билан чин дилдан қизиқадиган, ҳақиқий ижодкор ёшларни шакллантирадиган “Баркамол авлод” болалар марказларининг йўналишларини кенгайтириш, моддий-техник базаларини мустаҳкамлаш, замонавий бинолар билан таъминланишига эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблайман. Шундагина мазкур марказ болаларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлайдиган ва руёбга чиқаришга кўмаклашадиган севимли масканга айланади. Бугунги глобаллашув жараёнларида олий таълим муассасалари талаба-ёшларига чуқур билим бериш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, қалбларида истиқлол ғояларига садоқат ва фидойилик туйғуларини шакллантириш долзарб аҳамият касб этади. Шу мақсадда мамлакатимиз ёшларининг таълим олиши, айниқса ўз истеъдодларини намоён этиши ва изланиши учун зарур шараоитлар яратилганлиги бизларни хушнуд этмоқда.  Маълумки, юртимиздаги талаба ёшларга тақдим этилаётган имкониятлар ижобий натижаларга эришишимизни таъминлаб, катта ютуқлар томон йўл очмоқда. Айниқса, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари билан олиб борилаётган ишларда ўз аксини топмоқда. Шу ўринда олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан битираётган ёшларга ҳам чуқурроқ эътибор қаратилиши тарафдоримиз. Яъни, уларга келажакда ўз мутахассислиги бўйича ўқишни давом эттириши ёки лавозимли ишларда фаолият олиб бориши учун имтиёлар яратиш керак, деб ўйлайман. Қоныс ҚЫДЫРБАЕВ,  Қорақалпоқ давлат университети магистранти, Ўзбекистон «Адолат» СДП фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Демократик жамият пойдевори

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида партиянинг Нукус туман Кенгаши томонидан “Тақиркўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 12-сонли мактабда тадбир ташкил қилинди. Сиёсий ўқувда маърузачилар томонидан ўтган ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Маърузачилар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгидан қабул қилинаётган қонунлар, қарорлар ва фармонлар мазмун-моҳиятини таҳлил қилганда, уларнинг туб замирида юртимизда яшовчи ҳар фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадлари мужассам эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, сиёсий ўқувда маҳалла фаоллари ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан миннатдор эканликларини ва ўзларининг муносиб иштирок этишларини таъкидладилар. Женисбай ҚАЛБАЕВ, Ўзбекистон Адолат СДП Нукус туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

300 дан ортиқ киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Сўнгги йилларда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Маълумки, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида устувор вазифа сифатида эътироф этилган. Шу боис аҳоли саломатлигини асраш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари маҳаллий тиббиёт муассасалари билан ҳаморликда кўплаб ишларни амалга ошириб келмоқда. Партиянинг «Саломатлик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Нукус шаҳар Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда шаҳардаги «Жаңабазар» МФЙ аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Унда ҳудуддаги малакали терапевт, педиатр, хирург, ЛОР, окулист, невропатолог, гинеколог, УТТ шифокори, ЭКГ мутахассислари томонидан 300 дан ортиқ аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар, кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Фуқароларга касалликларни олдини олиш учун ўз вақтида шифокорларга мурожаат этиш зарурлиги тўғрисида ҳам тавсиялар беришди. Шунингдек, партия фаоллари шифокорлар билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилаётган кекса нуронийларнинг уйларига бориб, шифокор кўригидан ўтказишди. Партия ташаббуси билан жойларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маҳалла, оилаларга кириб бориб, тиббий маданиятни шакллантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарасида фуқароларнинг тиббий маданияти, ўз саломатлигига эътибори ошмоқда. Ажинияз ПАХРАТДИНОВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Нурлибой Қайпбергенов: сайловлар сиёсий партиялар фаолиятига бериладиган ҳаққоний баҳо

Ўтаётган ҳар бир кун бизни парламент ва давлат ҳокимияти маҳаллий Кенгашлари сайловларига яқинлаштирмоқда. Сайловлар олдидан миллий қонунчилигимиздаги янгиликлардан бири Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган янги “Сайлов кодекси” ҳисобланади. Ушбу ҳужжат қабул қилинишининг аҳамиятли жиҳатлари талайгина. Жумладан, мамлакатимизда яшовчи ҳар бир сайловчи учун олдингидек, сайловга оид бир нечта қонун ҳужжатларини кўриб чиқиш зарурати йўқ. Балки битта кодекс орқали сайлов тўғрисида тўлиқ ҳуқуқий маълумотга эга бўлиш имкони яратилмоқда. Кодекс мамлакатимизда амалда бўлган 26 та қонун ҳужжатини қамраб олган. Яна бир қувонарли ҳолат - сайловчиларнинг ягона электрон руйхати шакллантирилган. Бундан кўзланган асосий мақсад “Бир сайловчи – бир овоз” принципини тўлиқ амалга ошириш ҳисобланади. Эндиликда сайловчи Марказий сайлов комиссияси сайтига кириб, паспорт рақамини киритиш орқали ўзининг қайси сайлов участкасига мансублигини ва унинг жойлашган манзили тўғрисида маълумотларга эга бўлади. Овоз бериш жараёни эса соат 08:00 да бошланади ва 20:00 да якунланади. Олдинги сайловларда овоз бериш соат 06:00 дан бошланиши, сайловларнинг қиш фаслига тўғри келишини иноботга олсак, тўғри ечим бўлганлигини таъкидлаш жоиз. Албатта, жорий йил охирида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловлар ва унинг якунлари сиёсий партиялар фаолиятига бериладиган ҳаққоний баҳо бўлиши аниқ. Демак, сиёсий партиялар вакиллари ҳам ушбу муҳим жараёнга юксак ҳуқуқий маданият, сиёсий саводхонлик билан кириб бориши зарур. Энг асосийси, бу йилги сайловлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 18 боб, 103 моддадан иборат бўлган Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Янги кодекс эса сайловларимизнинг миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари ва демократик тамойиллар асосида ўтишининг муҳим негизларидан биридир. Нурлибой ҚАЙПБЕРГЕНОВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Социал-демократиянинг уч асосий қадрияти

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида партиянинг асосий электорати вакиллари ҳисобланган педагоглар иштирокида “Социал-демократияга асосланган қадриятлар: эркинлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик” мавзусида семинар ўтказилди. Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Пахратдинов социал-демократиянинг асосий мақсади ва аҳамияти билан батафсил таништирди. Кенгашнинг яна бир раис ўринбосари Р.Отарбаев ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, тарих фанлари доктори Я.Абдуллаевалар ўз маърузаларида социал-демократия тарихи, тараққиёти, жамият ривожидаги ўрни борасида фикрларни ўртага ташладилар. Таъкидланганидек, тарақкиёт босқичи европада бошланган социал-демократлар ўз ғояларини тарғиб қилиш ва руёбга чиқаришда доимо ишчилар ва зиёлилар қатламига таяниб иш олиб борган. Партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалар мамлакатимиз тараққиёти учун асос қилиб олинган барча эзгу ғоялар ва мақсадлар билан ҳамоҳанг. Жорий йил охирида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловлар ва унинг якунлари сиёсий партиялар фаолиятига бериладиган ҳаққоний баҳо бўлиши аниқ. Энг асосийси, бу йилги сайловлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги “Сайлов кодекси” асосида ўтказилади. Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Билдирилган фикрлар асосида партия фаоллари ўз олдиларига янги вазифалар белгилаб олишди. Айшолпан ЎРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!