ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Нукусда кичкинтойлар учун тафаккур майдончаси фойдаланишга топширилди

Мактабгача таълим – боланинг бутун келажагини белгилаб берадиган таянч таълим тарбия нуқтаси ҳисобланади. Жажжи ўғил-қизларимизнинг келажакда етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишишида болалар боғчаларининг ўрни ва у ерда оладиган таълим тарбиянинг аҳамияти катта. Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 27 сонли МТМда шахмат-шашка майдончаси ташкил этилди. Мақсад, партиянинг «Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида ёш авлодда зукколик ва топқирлик каби фазилатларни камол топтириш, болажонларнинг ақлий қобилиятини ривожлантириш ва билим кўникмаларини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшишдан иборат. Юқори савияда ташкил этилган ушбу тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, мазкур МТМнинг тарбиячилари, ота-оналар, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Бу ерда тарбияланаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари шахмат-шашка майдончаси совға этилганидан беҳад хурсанд бўлишди. Болажонларга қувонч бағишлаш ва уларнинг хурсандчилига шерик бўлиш мақсадида шу ернинг ўзида муассаса тарбияланувчилари орасида шашка мусобақаси ўйинлари ҳам уюштирилди. Ўйин давомида уғил-қизларнинг шахмат-шашка ўйинларига қизиқишлари, бу ўйинни яхши ўзлаштирганликлари яққол кўзга ташланди. Шашка майдончасидаги ҳар бир муваффақиятли юришни болажонлар олқишлаб туришди. Мазкур муассасада тарбияланаётган жажжи кичкинтойлар ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор этиш мақсадида боғча опаларидан ўрганган турли хил куй-қўшиқ ва рақсларини намойиш этиб иштирокчиларга бир олам завқ улашишди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP матбуот котиби ...

Батафсил
News

Фаол журналистларга партия томонидан совғалар топширилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халққа етказиш, янгиланиш, бунёдкорлик борасидаги ишларни кенг ёритишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг муносиб ҳиссалари бор. Шу боисдан ҳам ҳар йили юртимизда 27 июнь матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланади. Мазкур байрам Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашида ҳам кўтарикни руҳда ўтказилди. Унда партия фаолияти, ғоя ва мақсадларини кенг жамоатчиликка намоён этишда фаол қатнашаётган бир гуруҳ фаол журналистлар иштирок этди. Журналистларни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов қутлаб, ўз касбини сидқидилдан ардоқлаб келаётган касбдошларимизнинг ижодий ишларида муваффақиятлар тилади. Партиямизнинг аъзоси бўлган, фаолиятимизни мунтазам ёритиб келаётган ва ҳаққоний равишда фаолият юритаётган мазкур журналистларга ҳудудий Кенгаш томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар топширилди. Журналистлар ҳам ўз навбатида партия Кенгашининг кўрсатаётган эътибори учун миннатдорчилик билдирди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Газета ўқиш масалани чуқур англаш деганидир

Бугунги глобаллашув даврида оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуотнинг ўрни ва таъсири беқиёс бўлиши табиий. Чунки матбуотнинг тараққий топиши билан одамларнинг ҳаётга, янгиликларга бўлган муносабати ўзгарди. Матбуот халқимизни маънавий юксалишга, теран фикрлашга даъват қиладиган қудратли куч саналади. Шу боисдан ўтган йиллар давомида мамлакатимизда юртдошларимиз ишончи ва ҳурматига сазовор бўлиб бораётган матбуотнинг ролини ошириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Соҳанинг ҳуқуқий, қонунчилик базаси мукаммал шаклланди ва мустаҳкамланиб борилмоқда. Лекин бугунги кунда юртдошларимиз орасида интернет пайдо бўлиши билан ҳеч ким газета-журнал ўқимай қўйди, асосий янгиликлардан телевидение, радио ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлади, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Ҳақиқатдан ҳам босма оммавий ахборот воситалари ахборот бериш тезлиги жиҳатидан интернет ва ижтимоий тармоқларга тенг кела олмайди. Лекин бугунги кунда ижтимоий тармоқларда тезкорлик билан берилаётган айрим воқеалар мазмун-моҳияти жиҳатдан мукаммал ёритилган, дея олмаймиз. Тезкорлик деб берилаётган ахборот ёки воқеанинг таҳлилига кам эътибор қаратилади. Газета-журналларда эса матбуотнинг ўзига хос барча талабларига риоя қилинишига аҳамият қаратилиши билан бирга журналистнинг касб маҳорати ҳам ўз аксини топади. Назаримда, бугун кўпчилик аҳоли китоб сотиб олишга ёки обуна бўлмаса ҳам ўзи қизиққан газетасини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу юртимиздаги бугунги тараққиёт, одамларнинг онгу тафаккурининг ва яшаш тарзининг ўзгарганлиги билан боғлиқ ҳодиса. Ҳар қандай ҳодисага холисона ёндашиб, унга таҳлилий нуқтаи назардан баҳо беришни истаган инсон, албатта, газета-журнал ўқишга ва маҳоратли журналист қаламидан завқ олишга интилади. Барча касбдошларимизни яқинлашиб келаётган касб байрамимиз билан қутлаб, доимо масъулиятни чуқурроқ англаган ҳолда фидойилик, изланувчанлик ва она халқимизга чексиз меҳр-муҳаббат билан ишлаш саодатини тилаб қоламиз. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Энг муҳим дастурий вазифалар белгилаб олинди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан «Мақсадимиз – ислоҳотларда фаол иштирок этиш» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий Кенгаши мажлислар залида ташкил этилди. Партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови!” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партиянинг ҳудудий Кенгаш ходимлари, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирни партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қаипбергенов кириш сўзи билан очди ва семинарнинг асосий мақсадига тўхталиб ўтди. Семинар қатнашчилари дастлаб “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев «Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда пиар технологиялардан фойдаланиш тўғрисида»ги маърузасини тингладилар. Шундан кейин сўз Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновга берилди. Таъкидланганидек, сўнгги икки ярим йил ичида Ўзбекистон демократик ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Ушбу қисқа вақт мобайнида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳаларда жадал ислоҳотлар, қатор янгиланишлар амалга оширилди. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайди, парламентнинг ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг ваколатлари кенгайди. Кейинги йилларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалга ошириш барча даражадаги раҳбарлар ҳамда депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланди. Ўз навбатида фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлик даражаси анча юксалди. Шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш “Адолат” социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканлигига тадбир иштирокчиларининг эътиборини қаратди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини ислоҳ қилишга доир долзарб вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш партия депутатлари ва фаоллари олдида турган энг муҳим, масъулиятли иш эканлиги айтиб ўтилди. Жумладан, партия томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан етук, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови, ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқувлар ҳамда бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Музокараларда қатнашган Халк депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Улбосин Сейтжанова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, партия фаоли Абдиқадир Каипов ва бошқалар ҳам кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Жонли мулоқот ва қизғин фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган семинар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотганлиги билан ҳам муҳим аҳамият касб этди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP матбуот котиби ...

Батафсил
News

Нукусдан онлайн: семинар бошланиш арафасида

Бугун Нукус шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан «Мақсадимиз – ислоҳотларда фаол иштирок этиш» мавзусида семинар ўтказиш режалаштирилган. Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий Кенгаши мажлислар залида ташкил этилади. Семинарда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов ҳам қатнашади. ...

Батафсил
News

Нукусдан онлайн: ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда пиар технологиялардан фойдаланиш — давр талаби

Бугун Нукус шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан «Мақсадимиз – ислоҳотларда фаол иштирок этиш» мавзусида ўтказилиши режалаштирилган семинар ўз ишини бошлади. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қаипбергенов тадбирни кириш сўзи билан очди ва семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов иштирок этаётганини айтиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда пиар технологиялардан фойдаланиш” мавзусида маъруза қилди. ...

Батафсил
News

Нукусдан онлайн: мақсадимиз – ислоҳотларда фаол иштирок этиш

Нукус шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан «Мақсадимиз – ислоҳотларда фаол иштирок этиш» мавзусида семинар ўз ишини давом эттирмоқда. Сўз Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновга берилди. У «Жамиятда сиёсий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўрни» мавзусидаги маърузасини бошлади. Таъкидланганидек, сўнгги икки ярим йил ичида сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайди, парламентнинг ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг ваколатлари кенгайди. Кейинги йилларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалга ошириш барча даражадаги раҳбарлар ҳамда депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланди. Ўз навбатида фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлик даражаси анча юксалди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам аҳоли кенг қатламининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда партия иштирокини кучайтириш ва фаоллигини оширишдир. Семинар якунланганидан сўнг унинг тафсилотларини маълум қиламиз. ...

Батафсил
News

Мақсад — қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимида қабул қилинаётган ҳар бир қарорнинг асосли, адолатли ҳамда қонуний бўлишига эришиш ва судларнинг чинакам мустақиллигини, одил судловга аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кенг тушунтириш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Амударё Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши томонидан “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил килинди. Мазкур тадбирда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Пахратдинов, туман Адлия бўлими бошлиғи М.Матюсупов, партиянинг туман Кенгаши раиси И.Полвонов, туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Қизиқарли ўтган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, инсон ҳуқуқларини, уларнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, суд ҳокимиятининг нуфузини янада мустаҳкамлаш, уни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантириш, кучли фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ўрни ва ролини кучайтиришдан иборатлиги тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳар томонлама пухта ва чуқур ўйланган ғояларга асосланиб, тизим нуфузини ошириш, судларни ихтисослаштириш билан бирга халқ, унинг тақдири, ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилишнинг юксак ифодаси бўлганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу қаторда “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини изчиллик билан таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд ҳокимияти ҳамда адвокатура фаолияти мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунларнинг ташаббускори бўлиш ва уларни қўллаб-қувватлаш белгиланганлиги ҳақида ҳам маълумот берилди. Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди. Ш. ЭШМУРОДОВА Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!