ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

“Адолат” кубогининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди

Ўзбекистонда миллий спорт турларини ривожлантириш, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида белбоғли кураш ҳам оммалашиб бормоқда. Белбоғли курашга бўлган қизиқиш тубдан ўзгарди, унинг қоидалари такомиллаштирилди. Ушбу спорт тури бўйича мамлакатимизда нуфузли мусобақалар ташкил этилиб, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида юзлаб спорт тўгараклари фаолият юритмоқда. Бугун белбоғли кураш тури билан юртимиз ўғил-қизлари мунтазам шуғулланмоқда. Улар Осиё, жаҳон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллаб келмоқда. Белбоғли кураш спорт турини ривожлантириш, иқтидорли курашчиларни саралаш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, партиянинг ҳудудий Кенгаши томонидан Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг Қорақалпоғистон бўлими билан ҳамкорликда белбоғли кураш бўйича “Адолат” кубоги мусобақасининг ҳудудий босқичи ташкил қилинди.   Нукус шаҳридаги 2-сонли болалар ва ёш усмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақада Республикамизнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 2000, 2001 ҳамда 2002 йилларда туғилган курашчилар 55, 60, 65, 71, 77, 83 кг вазн тоифаларида гиламга чиқдилар. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувнинг якуний натижаларига кўра Азизбек Бисенбаев 55 кг, Зукиржан Кошетеров 60 кг, Анвар Сатиниязов 65 кг, Жумабаев Рустем 71 кг, Жамшит Нуратдинов 77 кг, Шерзат Файзуллаев 83 кгда фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Қайрат Сариев, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг Қорақалпоғистон бўлими ижочи директори; — Кураш миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этади. Аждодларимиздан қолган бу анъана асрлар оша миллий спорт турларидан бири сифатида шаклланиб келмоқда. Унда ўзаро ҳурмат ва чаққонлик намоён бўлади. Биз белбоғли кураш бўйича “Адолат” кубоги мусобақасини ташкил қилиб, ёшларимизни мазкур спортга бўлган меҳр-муҳаббатлари янада оширишига хизмат қилаётган партия ходимларидан жуда миннатдормиз. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашининг 1-2-3-даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Хар бир вазн тоифаси бўйича биринчи ўринни эгаллаган курашчилар мусобақанинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Лойиҳа доирасидаги сиёсий ўқувлар юксак савияда ўтказилмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши томонидан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла ва овул фуқаролари йиғинларида сиёсий ўқувлар юксак савияда ўтказилишига катта аҳамият қаратиб келинмоқда. Унда аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш, қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятини тушнтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мақсад қилинган. Мана шундай катта мақсадларни ўзида ифодаланган сиёсий ўқувларнинг бири Қонликўл тумани “Косжап” ОФЙда ташкил қилинди. Тадбирда маърузачилар ўткан ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳамда муҳим воқеалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди. Учрашувда жорий йилнинг 16 апрель куни “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига батафсил тўхталиб ўтилди. Ушбу қарор аҳоли томонидан илиқ қарши олинди. Шулар қатори жаҳонда рўй бераётган янгиликлар тафсилоти ҳам иштиокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуоткотиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Адолат” СДП депутати ҳомийлигида “Тоштўғон” МФЙда кўприк қурилди

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун қўйиладиган юртимизда аҳолининг дарду-ташвишларини тинглаб, муаммо ва мурожаатларини ижобий ҳал етишга катта эътибор қаратилган. Чунки, фуқароларнинг сўров ва таклифларини амалга ошириш ва уларнинг манфаатларини таъминлаш энг олий фазилатдир. Шу боисдан, партиямизнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари аҳолининг мурожаатларига ўз вақтида эътибор қаратишмоқда. Бу эса юртдошларимизнинг партия ва депутатлар фаолиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаяпти. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Бахрам Шерманов номига ўзи сайланган “Жумуртов” сайлов округида яшовчи бир гуруҳ сайловчилар номидан ариза келиб тушди. Ушбу мурожаат депутат иштирокида Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши томонидан шакллантирилган ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда ўрганилди ва ҳақиқатдан ҳам, “Тоштўғон” маҳалласидаги янги қазилган ариқдан ўтиш учун кўприк йўқлиги аҳолига анча қийинчиликлар туғдираётгани аниқланди. Депутатимиз Бахрам Шерманов дарҳол мазкур масалани ижобий ҳал қилишга киришди ва ўзи раҳбарлик қилаётган “Йўлдаш Шермон” МЧЖ ҳомийлигида “Тоштўғон” маҳалласидан ўтувчи ариққа кўприк қуриб, савобли ишга қўл урди. Қурбанбай Алланбергенов, “Жумуртов” ШФЙ ҳудуди фаоли; — Барчамизга маълум йўллар, кўприклар инсонни дийдор деб аталган қутлуғ манзил томон етказади. Ҳар куни шу кўприкдан юзлаб қариялар, мактаб ўқувчилари ўтади. Энг асосийси ушбу кўприк Жумуртов ва Оқ олтин аҳоли пунктларини ўзаро-боғлаб туради. Шу боисдан, ўз вақтида муаммомизга эътибор қаратиб, ижобий ечим топишга яқиндан ёрдам берган партия фаоллари ва депутат кўмагидан мамнунмиз. Маълумки, кўприк қуриш — қудуқ қазиб сув чиқариш, боғ яратиш каби хайрли ишлардан бири саналади. Қадимдан кўприк кишилар мушкулини осон, машаққатини енгил қилувчи восита сифатида қаралади. Янги кўприкдан мамнун бўлаётган ҳудуд аҳолиси юзида табассум, дилида сурур билан партиямиз депутатига ўз миннатдорчилигини билдиришди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган Пленумида ташкилий масала кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашининг навбатдан ташқари XII Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши аъзолари, маҳаллий Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари иштирок этишди. Пленум кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда шу пайтгача партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган Ерназар Қунназаров ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Пленум ишида кенгаш раислигига партия ҳудудий Кенгаши аъзоси, партия фаоли Қайпбергенов Нурлибай Толепбергеновичнинг номзоди илгари сурилди. Мазкур масала юзасидан сўзга чиққанлар номзоднинг партия фаолиятини яхши билиши ва тушуниши ҳамда раҳбарлик салоҳиятига эга инсон эканлиги борасидаги ижобий фикрларини билдиришди. Кенгаш аъзолари партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси лавозимига номзод Нурлибай Қайпбергеновни бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва тегишли қарор қабул қилинди. Йиғилишда 2018 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши фаолиятида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни ҳамжиҳатликда бартараф этиш, мамлакатимизда 2019 йилда Парламент ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловга қизғин тайёргарлик кўриш ва партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш, партиянинг фаол, халқ орасида танилган, юқори салоҳиятга эга бўлган аъзолари ва тарафдорлари орасидан номзодлар рўйхатини шакллантириш борасида муҳим топшириқлар берилди. Шунингдек, бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида, партия ҳудудий Кенгашининг моддий-техник базасини яхшилаш, партия лойиҳалари доирасидаги амалий ишлар кўламини кенгайтириш ҳамда бугунги кунда ҳудудий Кенгашидаги мавжуд бўш иш ўринларини интеллектуал юқори салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш, электорат манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш устувор вазифа эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Нукусдан онлайн: семинар ўз ишини бошлаш арафасида

Бугун Нукус шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар ўтказилади. Айни вақтда семинар ўз ишини бошлаш арафасида. Семинарда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов ҳам қатнашади. Бизни кузатиб бориш орқали семинарда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар билан танишиб боришингиз мумкин. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Нукусдан онлайн: жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни

Аввал хабар қилганимиздек, Нукусда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ташкил этилган “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги ҳудудий семинар ўз ишини бошлади. Семинарни партиянинг ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Раўаж Отарбоев қисқача кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов маърузага чиқиб жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг фаол иштирокини таъминлаш, бу борадаги ишларни тизимли амалга оширишда Ўзбекистон "Адолат" СДП олдида турган бир қатор муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди. Семинар ўз ишини давом эттирмоқда. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Нукусдан онлайн: Фарҳод Ишанкулов: сиёсий партияларнинг фаол иштироки кўзланган мақсадга эришишда муҳим аҳамият касб этади

Тарихдан маълумки, барча давр ва жамиятларда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва унга қатъий амал қиладиган жамият шакллантириш доимий равишда устувор ва муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Ўз навбатида, ҳуқуқий давлат қуришни ўз олдига мақсад қилиб олган Ўзбекистонда ҳам охирги йилларда бу сохада қатор сезиларли ишлар ва сайи-ҳаракатлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бунга далил сифатида 2019 йил 9 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонини келтириш мумкин.  Шу ўринда, айтиб ўтиш лозимки, фармон қабул қилиш зарурати аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги туфайли пайдо бўлди. Бундан ташқари, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаётган эди. Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаган эди. Энг ачинарли ва хавотирли жиҳати шундаки, ёшларимизнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига жиддий тарзда ёндашилмаган эди. Президентимиз томонидан имзоланган фармон аҳамияти шундаки, у шубҳасиз келажакда юқорида келтирилган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади. Шу ўринда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш масалалари барча фуқаролар учун долзарб ва устувор бўлиб қолмоғи даркор. Бунда эса энг авволо, барча даражадаги жамоат ташкилотлари, давлат идоралари ҳамда Сиёсий партияларнинг фаол иштироки кўзланган мақсадга эришишда муҳим аҳамият касб этади.   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Нукусдан онлайн: Рауаж Отарбаев: фуқаролик жамиятининг асосини ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга ёшлар ташкил этади

Юртимиз ўз мустақиллигига эришгач, асосий мақсад ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуришга қаратилди. Барчага яхши маълумки, эркин фуқаролик жамиятининг асосини эркин фикрлайдиган, теран ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга ёшлар ташкил этади. Мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати ва уларнинг ҳар томонлама етук, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида гапирар эканмиз, 2016 йил 14 сентябрь кунги Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунини тилга олиш ўринли. Ушбу ҳужжатда юртимиз ёшларининг таълим-тарбия олишлари учун етарли шароит яратиш, уларнинг мамлакат ва жамият ҳаётидаги фаолликларини ошириб боришга қаратилган, юксак инсонийлик туйғуларини ўзида мужассам этган бир қатор нормалар ўз аксини топган ва бугунги кунда ёшлар сиёсатини амалга оширишда муҳим ҳужжатлар қаторида хизмат қилмоқда. Жамиятни янгилаш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш, ислоҳотларни изчил амалга ошириш жараёнида қонун ҳужжатларининг ижроси ва мазмун моҳиятини ёшларга етказиш ва уларда қонунлар ижросига бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда жамиятимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ўзгариш ва ислоҳотлар ягона мақсадга – Ўзбекистон халқи, айниқса ёшларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш, одамларнинг даромади ва фаровонлигини изчил ошириб бориш, жамиятнинг хар бир аъзоси ўзининг интеллектуал, касб ва маънавий салоҳиятини ошириши учун зарур имкониятлар яратиб беришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Айни кунда, мамлакатимизда мустақиллик қадриятларидан ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асосий шартларидан ҳисобланган – ҳуқуқий маданиятнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги бежиз эмасдир. Сабаби, ҳуқуқий маданият ҳар бир инсоннинг инсоний фазилатларини юксалтириш билан бирга, ҳуқуқ доирасида шахс фаолиятининг такомиллашуви ва унинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга ҳам хизмат қилади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь куни “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармон билан танишар эканмиз унинг аҳолининг барча қатламларининг айниқса, ёшларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда дастуруламал вазифасини ўташини англаш қийин эмас. Барчамизга маълумки, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий шартларидан бири қонун устуворлигига эришиш, давлат ва жамият бошқаруви тизимида қонунларнинг мавқеини ошириш, қонунларга ҳурмат ва риоя қилишни барчанинг турмуш тарзига айлантириш ҳисобланади. Янги қонунлардан хабардор бўлиш, уларнинг моҳиятини тушуниш натижасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб боради. Фармонда фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!”деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш ва “Юксак ҳуқуқий маданият – мамлакат тараққиёти кафолати” концептуал ғояси асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонлигига эришиш мақсадлари давлат ва жамоат ташкилотлари олдига юксак масъулият юклайди. Юксак ҳуқуқий маданият — кучли фуқаролик жамиятининг пойдеворидир. Демак, шундай экан, ёшларимизнинг хуқуқий-сиёсий билимларини ошириб бориш жараёнида уларга мамлакатимиз миллий қонунчилигида халқимизга хос бўлган миллий маънавиятимиз асос бўлиб турганлигини, асосий қомусимиз саналган Конституциямизнинг ғоя ва нормалари ҳам халқимизнинг теран тарихий илдизларига асосланган бўлиб, у кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳукуқий меросини ўз ичига олганлигини ўргатиб боришимиз зарур бўлади. Юксак ҳуқуқий маданият ва маънавият уйғунлигини таъминлаш эса - ёшлар камолотининг муҳим пойдеворидир. Ҳуқуқий маданиятли шахсни шакллантириш масаласи фармоннинг асосий мақсадларидан бири. Жамиятнинг янгиланиш ва демократлаштириш жараёнларида, ислоҳотлар изчиллигини таъминлашда фаол иштирок этишга қодир инсон- бу ҳуқуқий маданиятли шахс ҳисобланади. Юқоридаги мақсадларни амалга оширишда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг ўрни беқиёс. Ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий билимларини ошириб бориш жараёнида маҳаллий Кенгаш депутатларидан тортиб, Парламентдаги депутатларгача ўз сайловчилари билан учрашувлар жараёнида ёшлар масаласига алоҳида урғу бериб, уларга мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини, уларнинг фуқароларимиз турмуш тарзидаги аҳамиятини содда ва оддий тилда очиб беришлари ёшларимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаолликларини оширишга хизмат қилади. Янги қонунларнинг мазмун — моҳиятини англаш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шартидир. Ҳар қандай ислоҳотларнинг самараси ёшларнинг маънавий – руҳий қарашларидаги янгиланиш, онги, тафаккурини юксалиши, жамиятда юз бераётган ўзгаришлар, ўзининг тақдири ва ҳаётига дахлдор эканлигини ҳис этиши билан белгиланади.   Мана шуларни ҳисобга олиб қарайдиган бўлсак, партиямиз Сайловолди дастурида белгиланганидек — инновацион фикрлайдиган ёшларни тарбиялашнинг ҳам асоси биз юқорида тилга олаётган ҳуқуқий маданият билан боғлиқдир. Шундай экан, бугунгидек кундан-кунга ривожланиб бораётган интернет асрида ёшларимизни турли ёт ғоялардан асраш, уларни юксак маънавиятли, мамлакатимизнинг бугуни ва келажаги йўлида хизмат қиладиган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланган қонунларга ҳурмат ва риоя қилиш руҳида тарбиялашдан чарчамаслигимиз даркор. Юртимиз ўз мустақиллигига эришгач, асосий мақсад ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуришга қаратилди. Барчага яхши маълумки, эркин фуқаролик жамиятининг асосини эркин фикрлайдиган, теран ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга ёшлар ташкил этади. Мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати ва уларнинг ҳар томонлама етук, комил инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида гапирар эканмиз, 2016 йил 14 сентябрь кунги Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунини тилга олиш ўринли. Ушбу ҳужжатда юртимиз ёшларининг таълим-тарбия олишлари учун етарли шароит яратиш, уларнинг мамлакат ва жамият ҳаётидаги фаолликларини ошириб боришга қаратилган, юксак инсонийлик туйғуларини ўзида мужассам этган бир қатор нормалар ўз аксини топган ва бугунги кунда ёшлар сиёсатини амалга оширишда муҳим ҳужжатлар қаторида хизмат қилмоқда. Жамиятни янгилаш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш, ислоҳотларни изчил амалга ошириш жараёнида қонун ҳужжатларининг ижроси ва мазмун моҳиятини ёшларга етказиш ва уларда қонунлар ижросига бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда жамиятимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ўзгариш ва ислоҳотлар ягона мақсадга – Ўзбекистон халқи, айниқса ёшларимиз учун муносиб турмуш шароитини яратиш, одамларнинг даромади ва фаровонлигини изчил ошириб бориш, жамиятнинг хар бир аъзоси ўзининг интеллектуал, касб ва маънавий салоҳиятини ошириши учун зарур имкониятлар яратиб беришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Айни кунда, мамлакатимизда мустақиллик қадриятларидан ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асосий шартларидан ҳисобланган – ҳуқуқий маданиятнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги бежиз эмасдир. Сабаби, ҳуқуқий маданият ҳар бир инсоннинг инсоний фазилатларини юксалтириш билан бирга, ҳуқуқ доирасида шахс фаолиятининг такомиллашуви ва унинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга ҳам хизмат қилади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь куни “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармон билан танишар эканмиз унинг аҳолининг барча қатламларининг айниқса, ёшларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда дастуруламал вазифасини ўташини англаш қийин эмас. Барчамизга маълумки, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий шартларидан бири қонун устуворлигига эришиш, давлат ва жамият бошқаруви тизимида қонунларнинг мавқеини ошириш, қонунларга ҳурмат ва риоя қилишни барчанинг турмуш тарзига айлантириш ҳисобланади. Янги қонунлардан хабардор бўлиш, уларнинг моҳиятини тушуниш натижасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб боради. Фармонда фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!”деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш ва “Юксак ҳуқуқий маданият – мамлакат тараққиёти кафолати” концептуал ғояси асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонлигига эришиш мақсадлари давлат ва жамоат ташкилотлари олдига юксак масъулият юклайди. Юксак ҳуқуқий маданият — кучли фуқаролик жамиятининг пойдеворидир. Демак, шундай экан, ёшларимизнинг хуқуқий-сиёсий билимларини ошириб бориш жараёнида уларга мамлакатимиз миллий қонунчилигида халқимизга хос бўлган миллий маънавиятимиз асос бўлиб турганлигини, асосий қомусимиз саналган Конституциямизнинг ғоя ва нормалари ҳам халқимизнинг теран тарихий илдизларига асосланган бўлиб, у кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳукуқий меросини ўз ичига олганлигини ўргатиб боришимиз зарур бўлади. Юксак ҳуқуқий маданият ва маънавият уйғунлигини таъминлаш эса - ёшлар камолотининг муҳим пойдеворидир. Ҳуқуқий маданиятли шахсни шакллантириш масаласи фармоннинг асосий мақсадларидан бири. Жамиятнинг янгиланиш ва демократлаштириш жараёнларида, ислоҳотлар изчиллигини таъминлашда фаол иштирок этишга қодир инсон- бу ҳуқуқий маданиятли шахс ҳисобланади. Юқоридаги мақсадларни амалга оширишда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг ўрни беқиёс. Ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий билимларини ошириб бориш жараёнида маҳаллий Кенгаш депутатларидан тортиб, Парламентдаги депутатларгача ўз сайловчилари билан учрашувлар жараёнида ёшлар масаласига алоҳида урғу бериб, уларга мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини, уларнинг фуқароларимиз турмуш тарзидаги аҳамиятини содда ва оддий тилда очиб беришлари ёшларимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаолликларини оширишга хизмат қилади. Янги қонунларнинг мазмун — моҳиятини англаш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шартидир. Ҳар қандай ислоҳотларнинг самараси ёшларнинг маънавий – руҳий қарашларидаги янгиланиш, онги, тафаккурини юксалиши, жамиятда юз бераётган ўзгаришлар, ўзининг тақдири ва ҳаётига дахлдор эканлигини ҳис этиши билан белгиланади.   Мана шуларни ҳисобга олиб қарайдиган бўлсак, партиямиз Сайловолди дастурида белгиланганидек — инновацион фикрлайдиган ёшларни тарбиялашнинг ҳам асоси биз юқорида тилга олаётган ҳуқуқий маданият билан боғлиқдир. Шундай экан, бугунгидек кундан-кунга ривожланиб бораётган интернет асрида ёшларимизни турли ёт ғоялардан асраш, уларни юксак маънавиятли, мамлакатимизнинг бугуни ва келажаги йўлида хизмат қиладиган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланган қонунларга ҳурмат ва риоя қилиш руҳида тарбиялашдан чарчамаслигимиз даркор. ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!