ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Манзил: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 112 "а"-уй

Телефон: (61) 222-77-10, 222-98-02

Электрон манзил: qoraqalpoq@adolat.uz

Янгиликлар
News

Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан фойдаланиш зарур

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Нукус шаҳрида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган семинарда, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш юзасидан фикр мулоҳозалар билдириб ўтилди. Кейинги йилларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалга ошириш барча даражадаги раҳбарлар ҳамда депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланди. Ўз навбатида фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлик даражаси анча юксалди. Семинарда иштирок этган партия фаолларининг бевосита фаолликларида партиянинг ёшлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови, ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар орқали ҳам фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бу борадаги ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш борасида ҳам ижобий ютуқларга эришилмоқда. Семинарда инсон психологияси, яшаш муҳити, ижтимоий келиб чиқиши инобатга олиниб тизимли ишлар амалга оширилса, бу ҳам ижобий самара бериши таъкидланди. Мисол учун кимдир ўқиб ўрганса, кимдир кўриб ва яна кимдир эшитиб ўрганади. Шу сабабли биз ҳуқуқни ўрганиш учун турли воситалардан фойдаланишимиз жоиз. Шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини амалдаги қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб боришга, ҳар бир инсонга ҳуқуқ одобини сингдиришга йўналтирилган мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишга бугун барча даражадаги давлат ва нодавлат жамоат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар бирдек масъул ҳисобланади. Чунки, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Айниқса, парламент ва маҳалли вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш долзарб саналади. Чунончи, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади. Семинар якунида юқорида таъкидланган таклиф ва ташаббусларни амалиётга жорий этиш борасидаги ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Қорақалпоғистонда Пленум қарори таъминланмоқда

Юртимизда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, фуқароларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ёш оилалар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, яшаш шароитини яхшилаш долзарб аҳамият касб этади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ҳам шу мақсадда бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилди. Жумладан, партиямизнинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида шаҳар ва туманларда партия фаолларининг ташаббуси билан доимий иш ўрнига эга бўлмаган ёшларни ишга жойлаштиришга кўмак берилмоқда. Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутати А.Гулимбетов “Маденият” ОФЙда истиқомат қилувчи, кам таъминланган фуқаро Гулайим Байсейитованинг иш билан таъминланишига ёрдам кўрсатди. Депутат туман бандликка кўмаклашиш маркази билан иш олиб борди ва Г.Байсейитова тумандаги 9-умумтаълим мактабига ишга жойлаштирилди. — Анчадан буён ишга жойлаша олмагандим. Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси ҳақида эшитиб, фаолларга мурожаат қилдим. “Адолат” партияси депутатларидан миннатдорман. Чунки меҳнатим орқали ўз ризқ-насибамни топиш ва оиламга даромад олиб кириш имконига эга бўлдим, — дейди Гулайим Байсейитова. Мазкур йўналишда Қўнғирот туман партия кенгаши фаоллари ҳам ижобий натижага эришмоқда. Туман партия кенгашининг ишчи гуруҳи “Гулабад” МФЙда ўтказган мулоқот чоғида “К.Абдиров” кўчасидаги хонадонда яшовчи фуқаро М.Умирбоева бандлик юзасидан амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати асосида А.Атабаев туман бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови киритди. Марказда М.Умирбоевага корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари таништирилди. Айни пайтда фуқаро М.Умирбоева 4-сонли туманлараро силга қарши курашиш шифохонасида меҳнат қилмоқда. Шунингдек, Қанликўл тумани “Наврўз” ОФЙда яшовчи фуқаро Ирисбой Давденов партия депутатларининг аралашуви билан “Нукус-қурилиш-экспертиза” МЧЖга доимий равишда ишга жойлаштирилди.  “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси ижроси юзасидан ишлар давом этмоқда. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Мақсадимиз — ислоҳотларда ёшлар фаоллигини таъминлаш

Ёшларнинг сиёсий ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари Республика бўйлаб Олий таълим муассасалари билан ишлаш куни деб белгиланган эди. Мазкур белгиланган режага асос Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Юксак ҳуқуқий маданият келажак пойдевори» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Партиянинг ҳудудий Кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда институтнинг талаба ёшлари иштирок этишди. Учрашувда халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи раҳбари, «Аёллар қаноти» Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Улбосин Сейтжанова томонидан Ўзбекистонда аҳоли айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди ҳамда жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борадаги ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даржасига боғлиқлиги қайд этиб ўтилди. Шунингдек, тадбир давомида партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши раиси Раман Абдиреймов ҳам сўзга чиқиб, партия томонидан ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови, ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда ташкил қилинаётган сиёсий ўқувлар ва бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан етук, баркамол авлод қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этди. Жонли мулоқот шаклида бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиш баробарида ёшларга оид қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари моҳи  яти ҳақида маълумотларга ҳам эга бўлишди. Мана шундай ҳуқуқий тарғиботга оид тадбирлар давом этмоқда. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси амалда

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларининг моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиши, кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатилиши замирида халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу хислатлар мужассам. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаш депутати Бахрам Шерманов томонидан партиянинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида 22 сонли “Жумортов” сайлов округидаги ногиронлиги бўлган, ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват кўрсатилганлиги бунинг ёрқин мисоли бўла олади. Ана шундай саховат тадбирлари доирасида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга совғалар топширилди. Албатта, бу каби хайрли ишлардан фуқаролар ҳам мамнун. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: Алишер Махматмуродов ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Алишер Махматмуродов Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги маҳаллалар, хонадонлар, ташкилот ва муассасаларда бўлиб, фуқаролар, сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди. Мулоқотлар давомида Депутат Алишер Махматмуродов Ургут туманда ўзи таълим олган 1-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўқитувчи-педагоглар, ўқувчилар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирокида “Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил этилди. А.Махматмуродов тадбир иштирокчиларига бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлод камолоти, уларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари йўлида беқиёс ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, таълим тизимида ҳам дунё талабларига жавоб бера оладиган мактаблар, Президент мактаблари жорий этилиши белгиланганилиги, унда ўқувчилар жаҳон мамлакатлари ўқув стандартлари асосида таълим олишлари хусусида маълумотлар бериб ўтди. Тадбир давомида депутатимизга мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчи-ёшлар ўз қизиқишлари юзасидан саволлар бердилар, мамлакатимизда қабул қилинаётган таълимга оид қонунлар бўйича ўзаро савол-жавоблар бўлиб ўтди. Мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг Ватан, ота-она, дўстлик ҳақидаги шеърлари, саҳна кўринишлари йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади. Тадбир сўнгида депутат Алишер Махматмуродов ўқувчи ёшларга бадиий китоблар совға қилди. Зоҳида ЭЛМУРОДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ургут туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Аёл - оила файзи, жамият таянчи

Биз мамлакатимиз тараққиётини, жамиятимиз ривожини аёлларсиз, уларнинг фаол иштирокисиз кўз олдимизга келтира олмаймиз. Шу боис юртимизда аёл ҳуқуқи, эркинлиги, тенглиги, энг олий, муққаддас қадрият даражасига кўратилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий кафолотловчи мустаҳкам қонунчилик базаси шакллантирилди ва бу жараён тоборо такомиллаштирилиб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, аёлга иззат-ҳурмат кўрсатиш – миллатга эътиром кўрсатишнинг бош омилига айланди. Мустақил диёримизда аёлларга қаратилаётган мана шундай юксак эътибор алоҳида эътирофга лойиқ. Асосий қонунимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилганидек, мамлакатимизда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуққа эгадирлар. Жамиятимизда аёлларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланган. Аммо шу билан бирга уларнинг ўзига хос руҳий-психологик хусусиятлари,ҳаётимиз давомийлиги, фарзандлар камолоти ва тарбиясидаги ўрни эътиборга олиниб, аёл зотини эъзозлаш, асраб-авайлаш, қадрлаш тамоиллари ҳам назардан четда қолмаган. Жорий йилнинг 7 март санасида Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида ҳам анна шу хусусиятлар ўз аксини топади. Демак, мазкур ҳужжат юртимизда хотин-қизларга бўлган юксак эътибор ва ғамқўрликнинг яна бир ёрқин ифодасидир. Энг асосийси ушбу қарортадбиркор аёлларнинг салоҳиятини ошириш, ўз бизнесини бошлаш ёки ишбилармонлик кўникмаларини такомиллаштириш истагида бўлган хоти-қизларга янги имкониятлар эшигини очиб бериши билан ҳам муҳим ахамиятга эга. Юртимиз оналари – эъзозли, бахтли саодатли. Уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустахкамлаш борасида олиб борилаётган ишларга дунё аҳли тан бермоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмларини яратиш, бизнесини бошлаш учун кенг йул очиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш ёрқин келажагимизни барпо этишда муҳим омилдир. Ерназар ҚУННАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Адолат — ҳар бир инсон учун!

  Мамлакатимизда кенг кўламда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида жамиятнинг бошқа институтлари қаторида сиёсий партияларнинг ўрни алоҳида эналигини таъкидлаш жоиз. Шу боисдан ҳам, сиёсий партиялар илгари сураётган ғоялар халқ ўртасида тарғиб қилиниши, одамларга етказилиши ва тушунтирилиши лозим. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, қорақалпоғистонлик сафдошларимиз томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП ғоялари тарғиботини аҳоли ва сайловчилар орасида кучайтириш ва нуфузини ошириш мақсадида изчил равишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Партиянинг Нукус шаҳар, Амударё, Кегайли, Чимбой, Хўжайли ва Шўманой туман Кенгашлари раисларининг ташаббуслари билан мазкур туманларнинг марказий кўчаларига Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг тарғибот шиорлари акс этган баннерлар ўрнатилди. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: китоб – тафаккур хазинаси

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 19 март кунидаги йиғилишида китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш ва ҳар бир раҳбарнинг ўзи таълим олган мактаби кутубхонасига китоблар совға қилиш туғрисидаги ташаббуси Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳам кўллаб-қувватланмоқда. Партиянинг Кегейли туман Кенгаши раиси Генжебай Кайпов тумандаги ўзи тахсил олган 14-сонли ўмумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди.  Дарҳақиқат, раҳбарлик лавозимидаги шахсларнинг бундай ташаббуслари мактаб ўқувчиларининг янада теран билим олишлари учун муҳим аҳамият касб этади. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!