Aссалому алайкум, азиз онажонлар, мўтабар ва ҳамиша эъзозимизда бўлган муҳтарама опа-сингиллар!

08.03.2021 00:03:05

8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод етамиз!
Сизларга битмас — туганмас бахт, омад, оилавий фаровонлик тилаб қоламиз. Оила нури ва хонадон файзи ҳисобланмиш сиз аёллар доимо бахтга кўмилиб, шод-хуррам юришингизни тилаймиз! Aзиз опа-сингиллар, яшариш ва янгиланиш фасли бўлган баҳор фасли сиздек азиз аёлларимиз байрами билан бошланади. Чунки сиздек латофатли ва мафтункор сингилларни баҳордан айро тасаввур қилиш қийин. Ҳар кунингиз баҳор ва ҳар кунингиз байрамдай ўтсин!

Aзизлар! Доимо баҳор фаслидек гул-гул яшнаб юришлик ҳаммангизга насиб айласин. Юзингиздан кулгу, лабингиздан табассум аримасин! 

 

Барчангизни "Адолат" СДП номидан чин дилдан муборакбод этиб қоламиз.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+