Янгиликлар 2013
Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбари билан учрашув тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сеул шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOIKA) президенти Ли Ми Кёнг билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва KOIKA ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.
Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муҳим дастурларни амалга ошириш борасида KOIKA мамлакатимизнинг асосий халқаро шерикларидан бири экани қайд этилди. 1995-2019 йилларда республикада таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда умумий қиймати салкам 125 миллион долларлик лойиҳа ҳаётга тадбиқ қилинди. Бу жараёнда KOIKAнинг 70 дан зиёд эксперти ва 500 нафар волонтёри Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга оширди, 2 мингдан ортиқ Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари Корея Республикасида тажриба оширди.
Суҳбат чоғида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури доирасида муҳим қўшма лойиҳалар амалга ошириш, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Фикрингизни қолдиринг