Янгиликлар 2904
Биз ёшлар Президентимизга камарбастамиз!
Биламизки, ўтган йил 29 декабрь куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтди. Мурожаатномада Юртбошимиз ташаббуси билан 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилиши бу биз ёшларга яна бир марта билдирилган ишонч ва эътиборнинг кўриниши десак янглишмаган бўламиз албатта.
Юртбошимиз томонидан билдирилган бу таклиф юртимиз ёшларига қаратилган юксак ишонч, эътибор қолаверса ёшларимиз учун мотивация бўлди. Эндиликда биз ёшлар бу ишонч ва эътиборни маъсулият билан хис қилган ҳолда янада икки баравар бор куч ғайратимизни ишга солиб юртимиз ривожи ҳамда ватанимиз равнақи учун барча ёшларимиз билан “Президентимизга камарбаста” бўлиб бор куч ғайратимиз билан ҳаракат қилишимиз керак.
Президентимиз томонидан 2021 йилда аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бири бўлиши белгилаб қўйилди.
Ҳаммамизга маълум, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини яратиш мақсадида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ёшларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини “маҳаллабай” ўрганиш мақсадида “Ёшлар ойлиги” ўтказилди. Юртимизнинг барча шаҳар ва туманларда ёшлар фестиваллари бўлиб ўтди. Ушбу фестивал доирасида жойлардаги ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот муассаса раҳбарлари иштирокида худудларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилди ва ёшларимизнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, ёшларимиз ўз мақсадлари йўлида ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади деган сўзлари ёшларимиз учун катта мотивация бўлди.
Биз ёшлар мамлакатимиз томонидан берилаётган бу имкониятлардан самарали ва оқилона фойдалансак, шундагина биз ёшлар Президентимиз ишончини оқлаган бўламиз албатта.
Муҳтарам Президентимизнинг: “Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз. Янги Ўзбекистонни ана шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз” – деган сўзлари ёшларга бўлган ишончнинг исботидир.
Бу ишончни Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг жойлардаги «Ёш адолатчилар» қаноти ёшлари ҳам биргаликда албатта бирдамликда бир жамоа бўлиб оқлайди.
Алишер ХУДАЙБЕРГАНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги
“Ёшлар парламенти” аъзоси
Фикрингизни қолдиринг