Янгиликлар 7036
Форум таассуротлари: “Мен депутат бўламан” лойиҳаси жуда ёқди
Орамизда депутат бўлишни истайдиган ва унга қизиқадиган ёшлар кўплаб топилади. Бироқ бунинг учун нималар қилиш керак ёки келажакда депутатликка сайланиш учун нималардан бохабар бўлиш лозимлигини ҳамма ёшлар ҳам билавермайди.
“Истеъдодли ёшлар” форумида қатнашганимда иштирокчиларнинг турли-туман фикрларини эшитиб менда ҳам бир фикр пайдо бўлди. Яъни, депутатликка қизиқувчи ёшларга маҳаллий кенгашлардаги депутатлардан бир нафар вакил сайланиб устоз-шогирд аънанаси йўлга қўйилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Депутатлар ўз тажрибаларини ёшларга ўргатиб борсалар, ўйлайманки, келажакда фаол ва ташаббускор депутатлар сафи кенгаяди. Шу билан бирга, келгусида ватанимиз тараққиёти йўлида хизмат қиладиган депутатлар шаклланишига ҳам замин яратиларди.
Масалан, мен таҳсил олаётган Гулистон давлат университетида бу лойиҳани қўллаб-қувватлайдиган талабалар бисёр.
Темур АБДУЛЛАЕВ,
Гулистон давлат университети магистранти,
“Истеъдодли ёшлар форуми” иштирокчиси
Фикрингизни қолдиринг