Қўштепада ёшлар билан учрашув

25.05.2021 14:05:37

Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-аҳлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, ёшларимизни маънан етук бўлишлари, ўз шахсий фикрига, дунё қарашига эга инсон қилиб тарбиялаш бугунги куннинг талаби десак муболаға бўлмайди. Сабаби, ўз мақсади ва фикрига эга бўлмаган шахсни онгида бўшлиқ пайдо бўлади ва бу бўшлиқни ўзга ёд ғоялар ўз таъсирига олиши эҳтимоли ҳам икки карра ортади. Шунинг учун ҳам мактабларимизда ёшларимиз билан кўпроқ амалий ишларни олиб боришини керак бўлади.

Қўштепа туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов ташаббуси билан  “Янги Ўзбекистонда ёшларни радикаллаштириш ва терроризмга олиб келадиган зўравон экстремизм ғояларини тарғиб қилувчи ахборот ҳуружларидан ҳимоя қилиш” мавзусида айнан ана шундай амалий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Халк депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Х.Парпиева,  партиянинг туман Кенгаши раиси И.Косимжонов иштирок этдилар ва бугунги кунда ёшларга яратилаётган имконият хусусида сўз юритдилар. Бундан ташқари, учрашув доирасида ўқувчилар иштирокида “Конститутция билимдонлари” танлови ҳам ташкил этилди. Бош қомусимизни ўрганишга ва уни ҳаётимизга татбиқ этишга хизмат қилувчи бу танловда ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги синовдан ўтказилди. Ўз топқирлиги, зукколиги ҳамда билимдонлиги билан берилган саволларга муносиб жавоб берган ўқувчиларга партия вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ўз депутатлик фаолияти давомида жонбозлик кўрсатиб, халқни муаммо ва мурожаатларини эътибордан четда қолдирмай ечим топиб, депутатлик - халқ ва давлат ўртасидаги бир кўприк эканлигини яна бир бор кўрсатииб келаётган Хабибахон Парбиевага партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси тақдим этилди.

Учрашув давомида Кенгаш раиси ўринбосари мактабда ташкил этилган музей билан танишиб, музейни ривожлантириш тўғрисида ўз қарашлари ва таклифларини билдирди ва музейдаги таклифлар дафтарида ўз фикрларини ёзиб қолдирди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+