Янгиликлар 1598
Шовотлик депутатимиз 35 нафар фуқарони ишга жойлади
Шовот туман Кенгаши депутати Хурсандбек Исмоилов аҳолини иш бандлигини таъминлашдаги саъй ҳаракатлари, фуқароларнинг яшаш шароитини оширишга хизмат қилмоқда.
Унинг кўмаги билан ўтган йил мобайнида 500 нафардан зиёд сайловчиси иш билан таъминланиб, турмуш суръатлари анчагина ўсди.
Куни –кеча депутат яна бир хайрли ишга қўл урди. У ишсизлик муаммосидан азият чекиб келаётган шовотлик 35 нафар фуқарони “UZTEX GROUP” МЧЖ ҚК Шовот филиалига ишга жойлаштирди.
Депутатимизнинг бу каби ҳайрли ишлари, юртимизда инсон қадрини улуғлашдек, гўзал фазилатни адо этаётгани билан қувонарли бўлмоқда.
Меҳриноз АБДИЯЗОВА,
“Адолат” СДП
Шовот туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг