Янгиликлар 2008
Таассуротлар бир олам
Конституция-бахтимиз қомуси. Биз ёшларнинг сиёсий, ижтимоий билимларимизни ошириш, дунёқарашимизни кенгайтириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда иқтидорли авлодни аниқлаш мақсадида партя Сиёсий Кенгаши томонидан пойтахтимиз Тошкент шаҳрида уюштирилган “Конституция билимдони” кўрик танловида иштирок этиб, фахрли 3-ўринга лойиқ кўрилганимдан беҳад мамнунман.
Шаҳар ва қишлоқларида билимли, ўткир зеҳнли ёшлар кўп экан. Мен Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ватан келажаги - ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида конституция тарғиботи йўлида олиб борилааётган бу каби эзгу ишларини жуда ҳам қўллаб-қувватлайман. Негаки, ҳуқуқий жиҳатдан саводхон ҳар бир ёш ҳеч бир жойда қоқилмайди. Ҳаётда ўзининг муносиб ўрни ва йўлини топиб кетади. “Адолат” СДП томонидан бундай тадбирларни доимий равишда ўтказиб келиш ёш иқтидорларни аниқлашда ҳам аҳамияти беқиёсдир.
Мен кўрик-танловда иштирок этиб, ҳуқуқий билимларимни яна ҳам бойитдим.
Мадина Муродова,
партия фаоли, “Конституция билимдони” республика кўрик-танлови 3- ўрин соҳиби, Қашқадарё юридик техникуми 2- босқич талабаси
Фикрингизни қолдиринг