Янгиликлар 1758
Урганчда мактаб ўқувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
“Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 29 – сон умумтаълим мактабида, ўқувчилар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Фатима Жуманиёзова, мактаб шифокори:
– Тўрт кун давом этган чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўқувчилар орасида учраётган касалликларни олдини олишга хизмат қилди. Ўқувчилар эндакринолог, тери таносил, окулист, тиш ва бошқа шифокорлар кўрикидан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида мияпия, камқонлик касалликлари энг кўп аниқланди. Кассалликларни довалаш юзасидан тушунчалар ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, тиббий кўрик давомида ўқувчиларни соғлом турмуш тарзи қоидалари ва талаблари билан яқиндан таништирилди ва бу каби тадбирларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг