Янгиликлар 5559
Диққат “Ёшлар парламенти” ташкил этилмоқда!
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га аъзо бўлмоқчимисиз? Унда ўз имкониятингизни намоён этинг.
“Ёшлар парламенти”га сайлов учун хужжатлар қабул қилиш бошланди. “Ёшлар парламенти”га сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, лекин ўттиз ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аъзо бўлиши мумкин.
Бунинг учун сизда 2 та йўл мавжуд:
- “Адолат” СДПнинг туман (шаҳар) партия Кенгашига (паспорт нусхаси, обективка ва саволнома) ташриф буюриб ёзма шаклда мурожаат қилиш;
- Ушбу ҳужжатлар электрон вариантини yosh_adolatchilar@mail.ru почтасига ёки 91-162-77-17 телеграм рақамига юбориш.
Низом талабларига мос келадиган анкета эгалари икки босқичда сайланади. Ҳужжатлар жорий йилнинг 20 июлига қадар қабул қилинади. 20 июлдан 1 августга қадар 1-босқич саралаш жараёни бўлиб ўтади.
Содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар номзод этиб рўйхатга олинмайдилар. “Ёшлар парламенти” аъзоси амалдаги депутат ёки сенатор бўлиши мумкин эмас.
Сайловда иштирок этиш истагидаги ёшларни “Адолат” социал-демократик партиясидан ўз номзодини тақдим этишга чорлаб қоламиз.
Сиз билан адолатли келажакни бирга қурамиз!
Мурожаат учун телефон: 71-288-42-06 (137); 91-162-77-17
Батафсил маълумотни ёшлар парламенти низомидан ҳам олишингиз мумкин.
Саволнома намунаси
Фикрингизни қолдиринг