Янгиликлар 3107
Юртимиз келажаги соғлом ва баркамол ёшлар қўлида
Давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар қатори юртимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган ишларни такомиллаштиришда, ёш авлодни маънавий ва жисмонан соғлом тарбиялашда зарур барча имкониятлар яратиб берилмоқда.
Яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб келаётган ёшларимиздан бири Шодиқулова Шаҳноза Баходир қизидир. У 1999 йил 24 августда Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида туғилган. Бугунги кунда Жиззах давлат педагогика институти талабасидир.
2012 йилда спортнинг воллейбол тури бўйича ўтказилган мусобақанинг республика босқичида 2 ўринни қўлга киритган.
2014 йилда республика миқёсида спортнинг енгил атлетика тури бўйича спорт устаси.
2017 йилда аёллар ўртасида ўтказилган “Саломатлик сари” кўрик-танловининг республика босқичида 2-ўринни қўлга киритган.
2017 йилда енгил атлетика спорт тури бўйича ўтказилган мусобақанинг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган.
Шаҳноза Шодиқулова таълим муассасасида ўз тенгдошларига чуқур билимга эга эканлиги, ташаббускорлиги ва талабчанлиги билан ўрнак бўлиб келмоқда. Шу билан бир қаторда Шаҳноза партиямиз томонидан ўтказилиб келинаётган тадбирларда ҳам ўз фаоллигини номоён этиб келмоқда.
Шаҳноза СОАТОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
бош мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг