Янгиликлар 2227
Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича икки томонлама музокаралар 31 декабргача якунлланади
22.12.2020 14:12:35
Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиш бўйича музокаралар тўхтатилишини эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, томонлар зиддиятли масалалар бўйича бир қарорга кела олмаган тақдирда ҳам белгиланган муддат – 31 декабрда музокаралар тўхтатилади.
“ITV” келтирган иқтибосда Жонсоннинг “Ўтиш даври 31 декабрда тугайди. Бизнинг позициямиз ўзгармасдир”, дегани айтилган.
Аввалроқ евроиттифоқлик ва британиялик музокарачилар битим бўйича келишувга эришилмаганини маълум қилганди.
Жумладан, томонлар асосий масала – балиқчилик саноатидаги қоидалар бўйича турлича фикр билдирмоқда.
Фикрингизни қолдиринг