Янгиликлар 2106
Ҳиндистонда 9 346 бола COVID оқибатида ота-онасидан айрилди
13.06.2021 14:06:14
Ҳиндистонда Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий комиссияси Олий судга COVID-19 пандемияси туфайли 9346 нафар бола ота-онасидан айрилган ва боқувчисини йўқотганлигини маълум қилди. Баёнотда COVID-19 нинг кенг тарқалишини ҳисобга олган ҳолда болалар ҳуқуқлари ҳимояланганлигини таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар амалга ошириш зарурлиги сўралган.
Theindiatimes.com нашрининг маълум қилишича, айни пайтда Олий суд пандемия оқибатида етим қолган болалар муаммолари батафсил кўриб чиқмоқда.
Айни пайтда муҳтож болалар, ота-онаси COVID дан вафот этган, боқувчисини йўқотган ҳар бир болани кузатиб бориш мақсадида Комиссия "Bal Swaraj" портали йўлга қўйди.
ЎзА
Фикрингизни қолдиринг