Янгиликлар 2376
Тоғли Қорабоғдаги ярашувни мониторинг қилиш бўйича марказ ташкил этилади
03.12.2020 12:12:05
Озарбайжонда Тоғли Қорабоғдаги ярашувни мониторинг қилиш бўйича марказ биноси қурилиши давом этмоқда.
Бу марказда россиялик ва туркиялик ҳарбийлар ҳамкорликда ишлайди.
“REGNUM” хабарига кўра, бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар маълумот берган.
Унинг сўзлари “Anadolu Ajansı”да иқтибос қилинган.
“Бизнинг ҳарбийларимиз тез муддатда ишга киришади”, деди вазир.
Шунингдек, Акар мазкур марказнинг техник омиллари бўйича вазифаларнинг бажарилишини Туркия ва Россия мудофаа вазирлари ўринбосарлари назорат қилишини айтди.
Фикрингизни қолдиринг