Янгиликлар 1865
Жо Байден Aвстралия, Япония ва Ҳиндистон раҳбарлари билан саммит ўтказмоқчи
07.07.2021 10:07:15
AҚШ президенти Жо Байден 2021 йилнинг охиригача Aвстралия, Япония ва Ҳиндистон раҳбарлари билан саммит ўтказишини эълон қилди.
Бу ҳақда Оқ Уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Ҳинд-Тинч океани масалалари бўйича координатори Курт Кемпбелл хабар берди.
– Президент Жо Байден Вашингтонда тўрт томонлама музокара ўтказади. Ўшанда давлат раҳбарлари вакциналар дипломатияси ва инфратузилма соҳасида қатор масалаларни кўриб чиқади, – дейилади хабарда.
Кемпбеллнинг айтишича, АҚШ Осиёда иқтисодий келишувлар ва рақамли масалаларда янада самарали сиёсат олиб боришга ҳаракат қилади.
Фикрингизни қолдиринг